Nemo’s Garden (“Немо боғи”) деб номланган дунёдаги биринчи сувости фермаси пандемия сабабли узоқ танаффусдан сўнг яна мева ва сабзавот етиштиришни бошлади. Fruit-inform euronews га асосланиб хабар берганидек, ферма Ноли (Италия) соҳиллари яқинида жойлашган бўлиб, олтита сувости иссиқхонасидан иборат.
Ушбу ноёб маҳсулот етиштириш лойиҳаси 2012 йилда ишлаб чиқилган. Аста-секин шу лойиҳада турли хил ўтлар, салатлар, помидор, қовоқ, ловия, алое вера, қўзиқорин ва, ҳаттоки, қулупнай етиштирила бошланди.
“Ҳар йили биз биосфера учун янги имкониятлар очиб берамиз”, дейди Жанни Фонтанези, “Nemo’s Garden” лойиҳаси координатори. “Булар экотуризм, балиқ етиштириш, денгиз ўтларини етиштириш, шунингдек, илмий тадқиқот лабораториялари ёки ёввойи табиат тадқиқотларини олиб боришда сувости станциялари сифатида фойдаланиб келинади.
2019 йил октябр ойида лойиҳа бўрон туфайли жиддий зарар кўрди. Ҳамма иш тескарисига кетиб, лойиҳани бутунлай тугатиш даражасигача етганди.
Бироқ, жамоа денгиз тубига лангар сифатида ташлаган ва ҳаво билан тўлдирилган олтита сувости капсуласига янги ҳаёт бағишлаш учун иш олиб борди. COVID-19 чекловлари туфайли, ходимлар бир неча ой давомида фермани қаровсиз қолдиришга мажбур бўлишди.
Шунга қарамай, фермер хўжалиги яшовчанлигини исботлади. Энди у қайта кашф қилинди ва уларнинг тадқиқотларида янги босқич бошланди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!