AҚШнинг автоном робот ишлаб чиқарувчи Cаrbon Robotics номли компанияси сунъий интеллект ва лазер технологиясини ўзида жамлаган бегона ўтлардан тозаловчи роботнинг учинчи авлодини тақдим этди.
Aвтоном робот кучли лазер ёрдамида бегона ўтларни йўқ қилиш учун компьютерлашган кўриш қобилиятидан фойдаланади. Битта робот кунига 6,5 гектаргача бегона ўтларни йўқ қилиши мумкин ва бу қўл меҳнати билан ишловчи бир нечта бригадалар ўрнини боса олиш деганидир. Ҳар бир роботнинг оғирлиги тахминан 4,5 тонна бўлиб, ушбу кўрсаткич ўртача катталикдаги трактор ҳажмига тенг.
Роботлар металл кесувчи 150 ваттли саккизта карбонат ангидрид лазери билан қуролланган. Ушбу техника бегона ўтларни аниқлаш ва уларни фермерлар ҳимоя қилмоқчи бўлган экинлардан фарқлаш учун компьютерлашган кўриш қобилиятига таянади, деб ёзмоқда AгроБизнес.
Роботлар учун пиёдалар йўли ёки шосселардаги чизиқларни аниқлашда ҳайдовчисиз бошқариладиган автомашиналарда қўлланувчи технологияларнинг муқобили ишлатилади.
Шунингдек ўқинг: Буюк Британия фермаларида салат барги ҳосилини йиғишнинг роботлаштирилиши мавсумий ишчиларга эҳтиёжни кескин камайтиради
Cаrbon Robotics ишлаб чиқарувчилари учун энг катта тўсиқлардан бири ёруғлик муаммоси бўлди. Чунки, компьютернинг кўриш қобилияти 24 соат давомида фермада бўлиши керак бўлган (бу қийин) барқарор ёруғлик шароитларига таянади. Бунинг учун, яъни кечаю кундуз ишлашда керакли аниқликка эга бўлиш учун тасвир сифатини таъминловчи видеокамералар билан синхронлаштириладиган кучли ёритиш тизимини жорий қилиш керак эди.
Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, улар лазер усулида шундай ишлайдики, нур тупроқ ва унинг микробиологиясига умуман таъсир ўтказмайди. Тупроқ саломатлиги қишлоқ хўжалиги саноатининг асосий жиҳатларидан бири бўлгани боис, бу муаммони инновацион йўл билан ҳал қилиш долзарб саналади.
Гербицидлардан фойдаланишни йўқ қилиш қобилияти туфайли робот регенерация усулларини қўлловчи фермер хўжаликлари учун яхши номзод бўла олади. Бундан ташқари, у бегона ўтларга қарши курашиш воситалари чегараланган органик тупроқ билан ишловчилар фаолиятида ҳам қўл келади.
Carbon роботларининг бошқа афзалликлари ҳам бор: қўл меҳнатига кам боғлиқлик туфайли умумий харажатлар пастлиги, бегона ўтларнинг кам таъсири натижасида ҳосил баландлиги кабилар шулар жумласидандир.
Компания янги моделини, асосан, AҚШнинг ғарбий соҳилидаги фермерларга тўғридан-тўғри сотмоқда. Маҳсулот 2021 йил учун сотиб бўлинди, янги моделларни эса 2022 йилги вегетатация мавсуми учун олдиндан буюртма қилиш мумкин. Стартап, шунингдек, ижара вариантини ҳам таклиф қилмоқда, бу, айниқса, майдони кам фермер хўжаликларига мос келади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!