Картошкани сақлашнинг бир неча усуллари ва тизимлари мавжуд. Ҳаммаси хўжалик ёки фермернинг эҳтиёжларига боғлиқ. Вентиляция ускунаси картошкани ярим йилдан ортиқ – сентябрдан мартга қадар сақлаш имконини беради. У ҳавони ташқаридан олиш ҳисобига ишлайди. Агар вентиляция ускунасига музлаткич ҳам қўшилса, сақлаш муддатини бир йилгача узайтириш мумкин.
Уруғлик картошка етиштириш ва сотишга ихтисослашган, “Ишлаб чиқаришни модернизациялаш” номинациясида Украинанинг юзта энг яхши аграр компаниялари рўйхатига кирувчи “Забарівське” компанияси маҳсулотни қандай сақлаши тўғрисида унинг асосчиси Александр Свидельский SEEDSга сўзлаб берди.
“Уруғлик картошка – анчагина қиммат маҳсулотдир. Картошканинг турли навлари турлича сақлаш шароитларини талаб қилади. Йўқотишларнинг олдини олиш учун уни сифатли, барча шартлар ва режимларга риоя қилган ҳолда сақлаш лозим. Фақатгина сифатли ускуналарни қўллаб бунга эришиш мумкин. Шуни қўшимча қилмоқчиманки, яхши техника электр энергиясини тежаш имконини ҳам беради. Сақлаш жойларимизни жиҳозлаш бўйича биз “Толсма Текник” компаниясига буюртма берганмиз. Хусусан, бизда маҳсулотни қуритишда юқори самара берувчи “шиширилган ёстиқлар тизими” деб аталувчи ускуна, шунингдек, совитиш тизими ўрнатилган. Ҳар икки тизим Vision Control климат-контроль орқали битта компьютердан бошқарилади ва маҳсулотни сақлашда энг мақбул шароитга эришишда бир-бирини тўлдиради. Сақлаш учун ускунани энди ўрнатмоқчи бўлиб турган картошка ва сабзавот етиштирувчиларга сифатли ечимлардан пулни тежамасликни маслаҳат берган бўлардим. Чунки бундай ечим бир қарашда қимматдек туюлиши мумкин, аммо якунда эксплуатация жараёнида катта ресурсларни тежайди ва юқори иқтисодий самара келтиради”, дейди Александр Свидельский.
Шунингдек ўқинг: Мутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ
“Забарівське” компанияси учун махсус юқори самарадор комплекс тизимни ўрнатдик. Унинг ичига шиширилган ёстиқларга эга вентиляция тизими ва совитиш комплекси ҳам киради. Бунда, ҳар бир жуфт қаторларга алоҳида вентилятор, ҳавони тортиш ва чиқариб юбориш учун алоҳида клапанлар қўйилган. Бу эса жуда муҳим. Сирасини айтганда, маҳсулот сақланувчи контейнерларнинг ҳар бир қатори автоном равишда ишлаши мумкин. Барча вентиляторлар частотали бошқарувга эга. Бу бутун комплекс бўйича катта ҳажмда электр энергиясини тежаш имконини беради. Александр Свидельскийнинг компаниясида маҳсулотни бутун йил давомида ҳеч қандай йўқотишларсиз сифатли сақлаш мумкин”, деб қайд этди «Толсма Текник» компанияси директори Олесь Капитанчук.
Мутахассиснинг фикрича, замонавий жиҳозлар автоматик тарзда ишлайди ва кам электр энергияси сарф қилади. Натижада корхоналар ва фермерлар юқори тежамкорликка эришадилар.
“Агар картошкани тегишли ускунага эга бўлмаган ва мослаштирилмаган биноларда сақласангиз, йўқотишлар ҳажми анча катта бўлади. Ускуна сифатли бўлса, йўқотишлар минимал даражага тушади. “Толсма Текник” компаниясининг афзалликларидан бири – компьютерлар орқали совитиш жараёнларини ва омборхоналар ишини автоматик тарзда бошқариш имконини берувчи замонавий ва сифатли Tolsma Vision Control бошқариш тизимидир», – дейди Олесь Капитанчук.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!