Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларСелекционерлар гилоснинг данаксиз навларини яратиш устида ишламоқда
ТехнологияларЯнгиликлар

Селекционерлар гилоснинг данаксиз навларини яратиш устида ишламоқда

Янги генетик таҳрирлаш технологиялари ёрдамида яқинда гилоснинг данаксиз ва ёрилиш ҳамда бошқа касалликларга чидамли навлар тақдим этилади.

2023 йилнинг 3-5 май кунлари бўлиб ўтадиган Маcfrut мева саноати кўргазмасининг илмий координатори Стефано Лугли FreshPlaza нашрига берган интервьюсида бу ҳақида гапирди.

Унинг қайд этишича, АҚШ ва Буюк Британияда олиб борилаётган биотехнологик тадқиқотларнинг дастлабки натижалари катта резонанс бермоқда. Трансмиллий корпорацияларнинг турли стартаплари ва айрим халқаро тадқиқот институтлари ёрдамчи эволюцион технологиялар туфайли гилос етиштиришга катта сармоя киритмоқда, дея хабар берган АgroTimes.

«Геном таҳрири ва цисгенезисга асосланган янги генетик такомиллаштириш технологиялари туфайли тез орада данаксиз гилос тақдим қилинади», деди Стефано Лугли. «Шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашувчан, ёрилишга чидамли навлар ва касалликларга бардошли ўсимликлар етиштириш мумкин бўлади. Ёрдамчи эволюцион технологиялар тез ва аниқ селекция усуллари туфайли анъанавий навларга ўхшаш, аммо, одатий селекциядан олинган навларга нисбатан арзонроқ нархда такомиллаштирилган навларни етиштиради».

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин