Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларСабзавот етиштиришда бегона ўтларга қарши курашиш учун кўмак берувчи лазер технологияси
ТехнологияларЯнгиликлар

Сабзавот етиштиришда бегона ўтларга қарши курашиш учун кўмак берувчи лазер технологияси

Сунъий интеллектли робототехника соҳасида етакчилардан бири бўлмиш Cаrbon Robotics компанияси ўзининг LaserWeeder машинаси инновациялари ривожини давом эттирган ҳолда ўтган ҳафта соҳадаги биринчи LaserThinning функциясини тақдим этди.

LaserThinning сабзавот экинлари мақсадли равишда экилган, сўнгра оптимал экин оралиғи, ўсиш ва ҳосилдорлик учун  яганаланган жойларни мўлжалга олади. Бу, айниқса, тўғридан-тўғри экиш учун ҳар қандай баргли яшил ва бошли экинларни етиштирувчи фермерлар учун жуда қимматлидир, деб ёзмоқда AgroExpert.md.

Яганалаш учун лазерлардан фойдаланиш туфайли янги ечим кимёвий моддалар ёки қўл меҳнатини талаб қилмайди, шамол ёки намликдан таъсирланмайди ва унинг  ёрдамида кечаю кундуз иш бажарилиши мумкин.

Carbon Robotocs компанияси LaserWeeder’нинг функционаллиги ва тезлигини оширувчи бир қанча янги дастурий хусусиятларни эълон қилди. Булар қуйидагилардир:

  • LaserWeeder iPad’га асосланган интуитив фойдаланувчи интерфейси ёрдамида бегона ўтлар ва яганалаш режимига созланади.
  • Экиш чизиғи бўйлаб бегона ўтлардан тозалаш. Ўтларни тозалаш тезлиги ва самарадорлигини ошириш учун LaserWeeder динамик ёки статик камарни ишлатишга мослаб созланиши мумкин. Динамик бегона ўтлардан тозалаш режими экиш чизиғини автоматик равишда аниқлайди ва экиш чизиғининг силжиши ҳамда оператор ўзгарувчанлигини тузатади.
  • Тезликни оптималлаштириш. Энг сўнгги дастурий таъминот юқори, ўрта ва паст бегона ўтлар босими шароитида тезликни оптималлаштириш учун ишлаб чиқарувчи истаган бегона ўт миқдори ва уларни йўқ қилиш тезлигига асосланган идеал трактор тезлигини тавсия қилади.
  • 40+ қишлоқ хўжалиги экинлари моделлари. Янги чуқур ўрганишга асосланган экин моделлари 24-48 соат ичида қўшилиши мумкин.

«LaserThinning — муваффақиятли ёндашув бўлиб, мавжуд ечимлардан кўра кўпроқ фойда келтиради«, дейди  JV Farms бош директори Мэтт МакГуайре.

«Ушбу технология бизнинг бегона ўтларни тозалаш ва яганалаш усулларимиз бўйича инқилоб қилмоқда ва деҳқончилик амалиётимизга ишончлилик, тезлик ва аниқлик олиб келади«.

LaserWeeder’дан фойдаланувчи фермерлар ўзларининг бегона ўтларга қарши курашиш харажатларини йилига 80% гача камайтиришмоқда ва бу уларга бир йилдан уч йилгача муддатда ускуна харидини қоплаш имконини беради.

«LaserWeeder — бу харажатларни сезиларли даражада камайтирадиган инқилобий восита бўлиб, бегона ўтларни кесишда прогноз ва назоратни таъминлайди«, дейди Duncan Family Farms’нинг қишлоқ хўжалиги операциялари бўйича директори Хуан Кальдерон.

«LaserWeeder — бу бегона ўтларга қарши самарали курашишда энг муносиб ечим. У туфайли биз  эътибор, меҳнат ва ресурсларимизни бошқа муҳим операцион вазифаларга йўналтиришимиз мумкин«.

«Бизнинг инновациялар суръати орқали қишлоқ хўжалигидаги энг долзарб муаммо — бегона ўтларни тозалаш ва яганалаш каби бошқа муаммоларни ҳал қилиш учун кенгайтирилган дастурий таъминот воситасини таклиф қиламиз«, дейди Cаrbon Robotics бош директори ва асосчиси Пол Майкселл.

«LaserWeeder фермерларга экинлар ёки тупроққа зарар бермасдан юқори аниқликда яганалаш ва бегона ўтлардан тозалаш имконини беради, натижада, юқори ҳосил олиниб, тупроқнинг соғломлиги таъминланади«.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин