Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларРезаворларни музлатиш ва сақлаш ускуналарига талаб 2022 йилда ҳам давом этади
ТехнологияларЯнгиликлар

Резаворларни музлатиш ва сақлаш ускуналарига талаб 2022 йилда ҳам давом этади

Голубика, малина ва бошқа резаворларнинг экин майдони кўпайиши ушбу маҳсулотларни қайта ишлаш ҳамда сақлаш учун иншоотлар қуриш заруратини келтириб чиқаради. Чунки, сархил резаворларни сотиш муддати қисқа, ички бозор сиғими эса чекланган. Савдо муддатини узайтириш ва экспорт қилиш учун хўжаликлар эгалари совутиш ускуналари ҳақида ўйлашлари керак.

Қолаверса, олма, гўшт ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган иншоотларни қуришга талаб тобора ортиб бормоқда. Совутиш ускуналари мижозлари учун ўтган йил қандай кечди ва 2022 йилдан нималарни кутиш мумкин? Бу ҳақида совутиш ва климатик ускуналар бўйича 10 йилдан зиёд вақт давомида фаолият кўрсатаётган Аlternative Technologies PF компаниясининг лойиҳалар менежери Даниил Харченко SEEDS учун шарҳида сўзлаб берди. Эслатиб ўтамиз,  мазкур компания жаҳондаги 60 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар билан ҳамкорлик қилади.

«Саноат совутгичларига келсак, ўтган йили биз ускуналар етказиб берган ва ўрнатган объектлар ҳам, тизим тўлиқ йўлга қўйилган объектлар ҳам бўлди. 2021 йили 6 та саноат совутгичи лойиҳасини бажардик. Бу гўштни қайта ишлаш, олма ва резаворларни сақлаш ускуналаридир. Кўпинча, гўштни қайта ишлаш корхоналари бизга мурожаат қилишди. Бундан ташқари, компания ритейл учун ҳам ускуналар етказиб берди ва ўрнатди.

Энг йирик саноат совутгичи лойиҳаси Жмелик фермер хўжалиги (Сум вилояти) учун 5000 куб метрлик олма сақлаш камерасини қуриш бўлди. Бундан ташқари, биз «Фруктона» компанияси (Винница вилояти) учун иккита паст ҳароратли сақлаш камерасини ўрнатдик. У ерга 120 кВт қувватга эга музлатгич камералари ўрнатилди.

Ивано-Франков вилоятидаги гўштни қайта ишлаш заводи (ТМ «Рыбак») учун амалга оширилган лойиҳа кўлами ҳам аҳамиятли. Биз уни декабрь ойида тугатдик. Ўлчами 18Х18 метргача бўлган катта музлатгич камераси, иккита совутгич камераси, совутиш рампаси (товар қабул қилиш жойи), йўлаклар ва гўштни суяклардан ажратиш цехи учун совутгич ускуналари ўрнатилди. Уч марказ мавжуд: бири музлатгич камера учун, иккинчиси иккита музлатгич камера учун ва учинчиси йўлаклар, рампа ҳамда гўштни суякдан ажратиш цехи учун. Ишлаб чиқарувчи бизга мурожаат қилди, чунки, компаниямиз кенг қамровли хизматларни тақдим этади: барча цехларнинг тўлиқ лойиҳаси;  ускуналарни танлаш ва етказиб бериш; совутиш ускуналари ва сақлаш камераларини ўрнатиш ишлари (музлатгич ва совутгич); ишга тушириш ишлари», дейди Даниил Харченко.

«Юқоридаги корхоналардан ташқари “Житомир гўшт комбинати”, “Воскресенецкие колбаски”, “Пан Курчак” корхоналари билан ҳамкорлик қилдик. Хусусий тадбиркор Маценко учун ҳам кичик камера қурилди. У олманинг турли навларини етиштирувчи олим», дея қўшимча қилди “Аlternative Technologies PF»нинг лойиҳалар менежери.

Умуман олганда, мутахассис 2021 йилни совутгич ускуналарини етказиб берувчилар учун қулай йил бўлди, деб ҳисоблайди.

«2022 йил истиқболларига келсак, ҳозирги кунда прогноз қилиш қийин.  Мижозларимиз позициясидан келиб чиқадиган бўлсак, кўпчилик ҳозир йирик лойиҳаларга инвестицияларни тўхтатиб қўйган. Аммо бу қиш учун одатий ҳол ва ёзга келиб, фаоллик табиий равишда ошади. Менинг прогнозларимга кўра, бу йил резаворларни сақлаш ва уларга ишлов бериш объектлари қурилишига талаб кўп бўлади, кўплаб корхоналар олма сақлаш учун ускуналар ўрнатишни ҳам режалаштирмоқда», дейди Даниил Харченко.

«Резаворлар ҳақида гап кетганда, биз йирик ишлаб чиқарувчиларга шок усулида музлатиш туннелларини ўрнатишни тавсия қиламиз. Маҳсулоти кичик ҳажмдаги фермерлар учун эса шок усулида совутиш ва музлатиш камераларини жиҳозлаш мақсадга мувофиқдир», дея маслаҳат беради эксперт.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин