Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларПомидор ва бақлажон бир бутада — бримато нима дегани?
ТехнологияларЯнгиликлар

Помидор ва бақлажон бир бутада – бримато нима дегани?

Ҳиндистоннинг Варанаси шаҳридаги Сабзавот тадқиқотлари институтининг (IIVR) олимлари бақлажон ва помидор ўсадиган бримато (brimato – бринжал (бақлажон) ва tomato (помидор))ни муваффақиятли етиштиришди. Ҳар бир ўсимликдан 2,3 кг гача помидор ва 2,64 кг бақлажон ҳосилини олиш мумкин. Ҳозир янги ўсимликни кенг миқёсда етиштириш режалаштирилмоқда.

Гап шундаки, Ҳиндистон сабзавот тадқиқотлари институти (IIVR) олимлари ва Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари кенгаши (ICAR) бўлинмаси иккита сабзавотни бир ўсимликда етиштириш имконини берувчи пайвандлаш усулини ишлаб чиқишди.

“Помидор ва бақлажонни пайвандлаш муваффақиятли натижа берди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам бир оиладан, бироқ турлича хусусиятларга эга”, дейди IIVR бош илмий ходими Анант Баҳадур Gaon Connection нашрига берган интервьюсида.

Баҳадурнинг айтишича, олимлар бу янги пайвандлаш усули устида бир мунча вақт ишлашди ҳамда бақлажон ва помидор комбинацияси – бримато бўйича катта муваффақиятга эришилди.

Шунингдек ўқинг: Италия селекционерлари олхўрисимон помидорнинг Fanello номли янги навини тақдим этишди

Олимнинг қайд этишича, бриматодаги бақлажон чидамли бўлади, у ҳаддан зиёд намликни ҳам,  қурғоқчиликни ҳам кўтара олади.

Гарчи, шу пайтга қадар фақат бир оиладан бўлган сабзавотларни пайвандлаш бўйича тажриба ўтказилган бўлса-да, олимлар бошқа сабзавотларни ҳам пайвандлашни режалаштиришган.

Ўсимликлар қандай пайвандланади?

«Бақлажон 25-30 кунлик, помидор 22-25 кунлик бўлганида улар биргаликда пайванд қилинади», дея тушунтиради Баҳадур.

Олимнинг қўшимча қилишича, совуққа чидамлилиги учун бақлажон захираси асос сифатида ишлатилади, шундан сўнг икки сабзавот пайванд қилинади. Кейин эса ўсимлик ҳарорат, намлик ва ёруғлик билан бошқариладиган муҳитда сақланади. Сўнг бримато ўсимлиги беш-етти кун сояда сақланади. Умуман олганда, пайвандлашнинг бутун жараёни 18 кунгача давом этади, шундан сўнг ўсимлик далага кўчиришга тайёр бўлади.

Бриматони кенг миқёсда етиштириш режалаштирилган.

«Экилганидан сўнг 60-70 кун ўтиб, ўсимликлар бақлажон ва помидор ҳосилини бера бошлайди. Ҳар бир ўсимликдан 2,3 кг гача помидор ва 2,64 кг бақлажон ҳосилини олиш мумкин”, дейди олим.

Баҳадурнинг сўзларига кўра, бу усул ошхона ва терассадаги боғчада етиштириш учун идеал вариантдир.

«Кичкина ҳудудда бир бутадан икки хил сабзавот олиш мумкин», дейди у.

Айни пайтда бримато етиштиришни қандай кенгайтириш мумкинлигини кўриш учун фермерлар билан тадқиқот ва тажрибалар ўтказилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин