Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларЎзбекистонда помидорнинг янги “Универсал” нави яратилди: унинг асосий хусусиятлари қандай?
ТехнологияларЯнгиликлар

Ўзбекистонда помидорнинг янги “Универсал” нави яратилди: унинг асосий хусусиятлари қандай?

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бир қатор селекционер олимлари – қ.х.ф.н. Екатерина Лян, қ.х.ф.д. Рустам Низомов, Шермуҳаммад Aминов ва Жамил Тўраевларнинг ўн йиллик самарали меҳнати натижасида очиқ дала шароити ва иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган помидор нави ихтиро қилинди. Ушбу навга “Универсал” номи берилди. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги нав ўртапишар бўлиб, унинг вегетация даври 120-122 кунни ташкил этади. Aсосий поясининг узунлиги иссиқхонада 2,0-2,5 метргача, очиқ далада 1,5-1,8 метргача етади, шохлаши ва барглаши  ўртача. Барги оддий, тўқ яшил, ўртача бурмали. Биринчи тўпгули 8-9 бўғинларда жойлашган. Меваси ясси думалоқсимон, юзаси силлиқ, қизил. Помидорнинг вазни 100-120 гр., асоси кичик чуқурчали. Уруғхонаси 4-5 та. Дегустацион баҳоси 4,9 баллдан иборат.

Таркибида қуруқ модда миқдори 4,8%, умумий қанд миқдори – 4,2%, аскорбин кислотаси миқдори – 24,2%ни ташкил қилади. Ҳосилдорлиги – иссиқхонада 15-18 кг/м2; очиқ майдонда 38-42 т/га.га етади. Мазкур янги навнинг ҳосилдорлиги бошқа навлардан 15-20 фоиз юқоридир.

Помидорнинг “Универсал” навини республика бўйлаб кенг жорий қилиш, бирламчи уруғчилигини ўрнатилган тартибда ташкил этиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ушбу ҳужжатлар Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига Давлат реестрига киритиш учун ва Интеллектуал мулк агентлигига патентлаш учун тақдим этилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин