Агробозордаги кўплаб субъектлар, масалан, фермер хўжаликлари учун йирик объектлар қуриш катта харажат талаб қилади. Бироқ, резавор меваларни сақлаш учун музлаткич жиҳозлари тўғрисида гап кетганда, агар улар тўғри танлаб олинса, манфаатли инвестиция ҳисобланади. Музлаткич жиҳозлари соҳасида ечимлар таклиф қилувчи Alternative Technologies PF компанияси мутахассиси Максим Гладиш SEEDS, билан интервьюда шундай фикр билдирди, дея хабар беради AgriGator.
Резаворларни тўғри сақлаш – ишлаб чиқарувчи товар айланмаси барқарорлигининг кафолатидир
Мутахассиснинг қайд этишича, ҳозирда Украинадаги, айниқса, ғарбий минтақалардаги кўплаб компаниялар ва реза мевалар етиштирувчи фермер хўжаликлари ишлаб чиқариш ҳажмларини оширмоқда. Айни пайтда музлатилган маҳсулотлар сегменти ҳам ўсяпти. Бундай маҳсулотлар ички бозордан ташқари, бошқа мамлакатларга, хусусан, ЕИга экспорт қилинади. Европа мамлакатларида музлатилган маҳсулотларнинг ташқи кўриниши ва таъм хусусиятларини сақлашга қўйиладиган талаблар юқори даражада бўлганлиги сабабли, музлаткич жиҳозларини танлаш муҳимдир. Бу ишлаб чиқарувчига ўз бизнесининг якуний натижаси муваффақиятли бўлишида ишонч бағишлайди.
«Alternative Technologies PF» компанияси вакилининг қўшимча қилишича, музлаткич жиҳозларини танлашда қуйидаги муайян жиҳатларни инобатга олиш лозим: “Биринчидан, бу жиҳозлар қуввати билан фарқланади, чунки агроишлаб чиқарувчиларда ишлаб чиқариш ҳажми жуда катта. Бундан келиб чиқадики, уларда товар айланмаси барқарор бўлиши учун маҳсулотнинг ташқи кўринишини бузмаган ҳолда, уни тўғри сақлаш керак. Максима Гладишнинг сўзларига кўра, Alternative Technologies PF компанияси мутахассислари шу жумладан газ муҳитига эга музлаткич жиҳозларини (масалан, олмаларни сақлаш учун) ўрнатиш бўйича ечимларни ишлаб чиқиш билан ҳам шуғулланишади. Мазкур ускуналар маҳсулотнинг сифатини йўқотмасдан узоқ муддат сақлаш имконини беради.
“Жиҳозларни ўрнатиш икки ойдан бир йилгача вақт талаб қилиши мумкин. Бу лойиҳанинг мураккаблик даражаси ва буюртмачи томонидан инвестиция қилиш имкониятларига – унинг ривожланиш режаси қандайлигига боғлиқ. Масалан, аграр секторда музлаткич жиҳозлари ҳақида гапирадиган бўлсак, улар ишлаб чиқариш ҳажмлари катталиги билан ажралиб туради. Бугун уларга сақлаш учун 10–15 тонналик қувват керак бўлса, кейинги йилда 100–200 тонна қувват талаб этилиши мумкин. Биз бизнес эгалари ўз инвестициясини режалаштириши учун тизимни ишлаб чиқиш, музлаткич камераларини қандай қилиб тўғри танлаш ва ўрнатиш, қандай навбат билан жиҳозлашга ёрдам берамиз”, дейди Максим Гладиш.
Мутахассиснинг таъкидлашича, бунда қандай натижага эришишни кўзлашидан қатъи назар, ҳар бир компания музлатиш ва совитиш технологияларини тушунмоғи лозим.
“Технология – бу энг муҳими. Улар (ишлаб чиқарувчилар – AgriGator) нима етиштирадилар, маҳсулотни қандай сақламоқчи (музлатиш йўли биланми ёки шунчаки совуқ ҳолатда сақлаб), у қандай шаклда юк машиналарига ортилади, узоқ муддатми ёки қисқа муддат сақланадими – бу муҳим омилларнинг ҳаммасини инобатга олиш керак бўлади. Ҳозирда биз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сақлаш бўйича ҳар қандай масала юзасидан ёрдам ва маслаҳат беришга тайёрмиз”, деди Максим Гладиш.
“Мониторинг тизими биз ўрнатиб берган жиҳозларнинг ишлашини масофадан туриб кузатиш ва эксплуатациядаги турли ҳолатларга ўз вақтида жавоб қайтариш имконини беради”
Максим Гладишнинг қўшимча қилишича, Alternative Technologies PF компанияси Украина бозорида 10 йилдан буён ишламоқда. Аввалбошданоқ унинг асосий мижозлари йирик компаниялар – мева-сабзавот ва реза маҳсулотлари етиштирувчилар бўлган.
“Корхонамизнинг эгаси – тажрибали муҳандис. Техник топшириқ ва шартларга мувофиқ у ускуналарни ўрнатиш ва уларни танлаш бўйича тўғри ҳисоб-китоб қилади. Бошқа афзалликлар билан бир қаторда, бу энергия самарадорликка эришишда ҳам ёрдам беради. Ускуна танлашдаги энг асосий мезонлардан бири ҳам бошиданоқ энергия самарадорлик бўлган”, дея тушунтириш берди Максим Гладиш.
Бугунга келиб, компаниянинг мижозлар рўйхатида фермер хўжаликлари ва чакана савдо субъектлари ҳам бор.
“Саноат усулида совитиш соҳасида биз йирик компаниялар билан ҳам, чакана савдо тармоғи билан ҳам ишладик, доимий равишда янги бозорларни ўзлаштирмоқдамиз, чунки компания ривожланиб бормоқда. Бир неча йил аввал биз мазкур йўналишни самарали ривожлантиришга қарор қилдик. Шу боисдан ускуналарни етказиб бериш бўйича кўплаб ҳамкорларга эгамиз, ишлаб чиқарувчи заводлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузганмиз. Шу сабабли хўжаликлар учун турли-туман технологик ечимлар таклиф қилишимиз мумкин.
Компаниямиз иши бутун жараённи қамраб олади. Лойиҳа бўлими – бизнинг бўлимларимиздан бири. Мазкур бўлим у ёки бу минтақадаги шарт-шароитлар, маҳсулот, унинг миқдори, логистикасидан келиб чиққан ҳолда, ускунани тўғри танлаб олиш ва ўрнатишни таъминлайди”, деб қайд этди Максим Гладиш.
Ҳозирда Alternative Technologies PF компанияси ишлаб чиқарувчи заводлар билан тўғридан-тўғри шартномалар имзолаган бўлиб, совиткич жиҳозларининг импортёри саналади.
“Айни пайтда, муайян мижознинг эҳтиёжлари учун ечимларни лойиҳалаштириш билан бир қаторда, биз ускуналарни ўрнатиб ҳам берамиз. Бунинг учун бизда ихтисослаштирилган монтаж бригадалари фаолият кўрсатади. Бу эса бизга лойиҳаларни “калити билан” топшириш имконини беради”, дейди Максим Гладиш.
Ускуналар ўрнатиб берилганидан кейин ҳам компания ўз мижозлари билан ҳамкорликни давом эттиради. Масалан, Alternative Technologies PFнинг сервис бўлими техникага келгусида хизмат кўрсатишга масъул.
“Кафолат бўйича муҳандис ускунани эксплуатация қилишнинг барча жараёнларини кузатиб боради. Бирор кор-хол юз берган тақдирда, биз ускуналарни олиб келадиган заводларимиз билан боғланамиз ва муаммони тезкорлик билан ҳал этамиз. Бундан ташқари, омборларимизда зудлик билан таъмирлаш учун тегишли эҳтиёт қисмлар сақланади.
Шунингдек, биз мониторинг тизимини жорий этамиз. Бу эса жиҳозларнинг ишлашини масофадан туриб кузатиш ва эксплуатациядаги турли ҳолатларга ўз вақтида жавоб қайтариш имконини беради. Мижознинг ходимларини ускуналар билан ишлаш бўйича ўргатамиз. Яъни биз консультациялар ўтказишимиз мумкин, эксплуатация жараёнида барча зарур техник ва маслаҳат кўмагини таъминлаймиз”, дейди Максим Гладиш. Сўзи охирида унинг қўшимча қилишича, Alternative Technologies PF компанияси ҳамиша мижозларга ўзлари танлаган технологик жараёнга мувофиқ ҳолда, нарх, сифат ва ишлаш тезлиги бўйича мақбул таклиф бера олади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!