Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларМевали дарахтларнинг клон пайвандтаглари ва пайвандланган кўчатлари in-vitro лабораторияларида етиштирилмоқда
ТехнологияларФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Мевали дарахтларнинг клон пайвандтаглари ва пайвандланган кўчатлари in-vitro лабораторияларида етиштирилмоқда

In-vitro лабораторияларида мевали дарахтларнинг турли касаллик ва зараркунандалардан ҳоли ҳамда қурғоқчиликка чидамли, турли иқлим шароитига мос навларининг клон пайвандтаглари ва пайвандланган кўчатлари етиштирилмоқда, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати.

Aна шундай лабораториялардан бири 2019-йилда Самарқанд вилояти Жомбой туманида “Sag agro” МЧЖ томонидан ишга туширилган. Ушбу лойиҳа учун жами 24 гектар ер ажратилган бўлиб, шундан 0,24 гектарда лаборатория, 2 гектар майдонда замонавий иссиқхона қуриб битказилган ва 3 гектарда янги иссиқхона қуриш режалаштирилган. Шунингдек, 18 гектардан ортиқ ер майдонида Ўзбекистонда учрамайдиган 65 хил мевали дарахтлар кўчатлари, оналик материаллари олиб келиниб парвариш қилинмоқда.

Бугунги кунда лабораторияда ёнғоқ, бодом, шафтоли, гилос, ўрик, нок ва олма каби мевали дарахтларнинг клон пайвандтаглари ва пайвандланган кўчатлари тайёрланмоқда.

2022 йил баҳор мавсумида 1 млн дона турли хил мевали ва манзарали дарахтлар пайвандтаглари, пайвандланган кўчатлари етиштирилган бўлиб, куз мавсумида эса 1,8 млн дона кўчатлар етиштириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, in-vitro лабораторияси 2024-йилда тўлиқ қувват билан ишга туширилади ва йиллик кўчат етиштириш ҳажмини 15 млн донага чиқариш мақсад қилинган.

Лаборатория AҚШнинг «UC Davis», «Driver Consulting, INC» компаниялари, Самарқанд Ветеринария тиббиёт институти, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Геномика ва биоинформатика маркази билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

Лабораториянинг 10 дан зиёд биотехнолог, агроном ва агрохимик ходимлари Туркиянинг Aдана ҳудудида жойлашган “Beta fidanchilik”, Измир ҳудудидаги “Ikiz fidan” in-vitro лабораторияларида ҳамда Мерсин ҳудудидаги “Alata arashtirma merkezi” лабораторияларида малака ошириб қайтдилар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин