Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларМева ҳосилини йиғиб олишнинг автоматлаштирилган тизими концепцияси «Аgrifuture Concept Winner – 2022» мукофотини қўлга киритди
ТехнологияларЯнгиликлар

Мева ҳосилини йиғиб олишнинг автоматлаштирилган тизими концепцияси «Аgrifuture Concept Winner – 2022» мукофотини қўлга киритди

2022 йилнинг 15 февралида Кubota корпорацияси АGRITECHNICA деб номланган жаҳондаги энг йирик қишлоқ хўжалиги техникаси кўргазмасида «Аgrifuture Concept Winner – 2022» мукофотига лойиқ, деб топилди. Ғолиб – “Тevel Aerobotics Technologies” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган мева ҳосилини йиғишнинг автоматлаштирилган тизими нафақат новаторлик иши сифатида, балки амалиётга кенг татбиқ этиш мумкинлиги билан ҳам юқори баҳоланди. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича жаҳондаги энг йирик кўргазма саналадиган АGRITECHNICA доирасидаги “Аgrifuture Concept Winner – 2022″ мукофоти келгуси 5-10 йилда агросаноат секторига жорий этишнинг реал имкониятларига қаратилган инновацион ечимлар учун мукофотдир.

Кubotа ва Теvel мева фермалари фаолиятида қўлланадиган автоматлаштирилган мева йиғиш тизими учун ушбу мукофотга сазовор бўлди.  Мазкур инновацион ғоя янгилик эканлиги, амалиётга самарали татбиқ этиш мумкинлиги ва универсаллиги боис, юқори баҳога муносиб кўрилди. Зеро, бу хусусиятлари уни турли ўлчамдаги мева етиштирувчи фермер хўжаликларида кенг қўллаш имконини беради.

Янги концепция сунъий интеллект (СИ) ёрдамида пишиб етилган меваларни аниқлаш орқали терим жараёнини автоматлаштириш учун Теvel (FARTM) учувчи автоном роботи билан жиҳозланган теримчи-роботларни ўз ичига олган.  FAR Tevelнинг Кubota учувчисиз тракторлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси билан комбинацияси алоҳида фермер хўжаликлари талабларига мос келувчи турли конфигурацияларни яратишга имкон беради ва ҳосил йиғим-теримининг белгиланган усулларига тўлиқ мослашувни таъминлайди. Ушбу концепция бутун жаҳон бўйлаб мева етиштирувчи фермер хўжаликларида кучайиб бораётган ишчи кучи танқислиги муаммосини ҳал этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Тизимнинг, шунингдек, мева йиғиш учун идеал вақтни аниқлаш орқали маҳсулот сифатини ошириш ва ҳосил бой берилиши сабаб пайдо бўладиган чиқитларни камайтириш каби бошқа афзалликлари ҳам бор.

Kubota келажак қишлоқ хўжалигини яратиш учун инновацион технологияларни ишлаб чиқувчи компаниялар ва тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни давом эттиради ва комплекс ечимлар компанияси сифатида ҳар бир авлод эҳтиёжларини тўлиқ  қондира олади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин