Канададаги ерга вертикал ишлов бериш технологиялари билан шуғулланувчи Affinor Growers Inc. компанияси “автоматлаштирилган боғдорчилик ва қишлоқ хўжалиги учун ўсимликлар етиштиришга вертикал колонналар”га патент берилганини эълон қилди, деб ёзади «АгроБизнес».
Affinor вертикал қишлоқ хўжалиги колонналаридан иссиқхоналар ҳамда ёпиқ биноларда мева ва сабзавотларни барқарор етиштиришда фойдаланиш мумкин. Қиздирилган рухли пўлатдан ясалган контрукция мустаҳкам ва узоққа чидамли бўлиб, уни ҳар қандай иқлим шароитида қўлласа бўлади. Колонналар ерга вертикал ишлов бериш бўйича тайёр ҳолда “калити билан” топшириладиган комплекс технологик ечимнинг бир қисми бўлиб, ушбу комплекс яна автоматлаштириш, сувни тежаш, тупроқни қайта тиклаш ва муқобил энергия манбаларини ҳам ўз ичига олади. Бундай технология ёрдамида ўсимликларга хизмат кўрсатишнинг осонлиги, ишлаб чиқариш қийматининг пастлиги, янада юқорироқ сифат, сувдан минимал даражада фойдаланиш, оптималлаштирилган ҳаво оқими ва механик чанглатиш таклиф этилади.
Шунингдек ўқинг: Сеул метросидаги (Жанубий Корея) вертикал ферма анъанавий фермалардан кўра 40 карра самарали
Компаниянинг бош директори Ник Брусаторе қуйидагиларни сўзлаб берди: “Affinorнинг экологик ёндашуви ерга вертикал ишлов беришнинг келажагини белгилаб беради. Мен талаб юқори бўлган карам, исмалоқ ва ромен салат барги сингари кўкатлар ва баргли ошкўклар учун навбатдаги автоматлаштирилган линияларни тақдим этиш имкониятини сабрсизлик билан кутмоқдаман. Бизнинг технологиямиз нафақат иқлим ўзгариши ва барқарорлик муаммолари билан курашмоқда, балки мамлакатларга юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда янада бақувватроқ бўлишига ёрдам беради”.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!