Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларИссиқлик ўтказмайди, лекин ёруғлик беради — АgTech компанияси RedSea’нинг iyris иссиқхона томи технологиясини синовдан ўтказмоқда
ДолзарбТехнологияларЯнгиликлар

Иссиқлик ўтказмайди, лекин ёруғлик беради — АgTech компанияси RedSea’нинг iyris иссиқхона томи технологиясини синовдан ўтказмоқда

Технологияси иссиқ об-ҳаво шароитида тижорий деҳқончилик қилишга имкон берувчи агротехнологик компания шу ой бошида Абу-Дабидаги иссиқхона мажмуаси ишга тушганини эълон қилди. Иссиқхона БААда биринчи бўлиб, озиқ-овқат манбаларини диверсификациялаш ва минтақанинг агро-озиқ-овқат секторини ривожлантиришга ёрдам беради.

Бир гектар майдонни эгаллаган кўргазмали иншоот БААда технологияни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаати учун кенгроқ жорий этишга кўмаклашиш ва Абу-Даби қишлоқ хўжалиги экотизимига сезиларли таъсир кўрсатишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.  Лойиҳа сув ресурсларининг инновацион бошқаруви ва самарадорлиги учун HSBC Living Business мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақида EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Бу иссиқликни тўсувчи, лекин ёруғлик ўтказадиган наноматериалдан тайёрланган iyris том технологияси кўргазмасидир. Ушбу технология иссиқхона энергияси сарфини камайтиради ва ҳосилдорликни оширади«, дейди RedSea’нинг бош ижрочи директори Райан Леферс.

Тунда иссиқликни сақлашга ҳам ёрдам беради. Иситишга эҳтиёж бор, лекин жуда кам. Аслида, барча харажатлар сезиларли даражада кам. Камроқ сув, камроқ ўғит ва камроқ электр энергияси.  Бизнинг жамоа иссиқхоналар билан шуғулланади. Ва бундай муҳитда ишлаш анча ёқимли эканини тасдиқлайди«.

Иссиқхона технологиялари сирасига иссиқликни блокировка қилувчи арзон iyris томи, резаворлар етиштириш учун иқлим билан бошқариладиган айланма чуқур сув тизими ва шўр сувни буғлаш орқали совутиш тизими киради. RedSea компанияснинг иқлимга мослаштирилган loT датчиклари иссиқхоналарни масофадан кузатиш ва назорат қилиш имконини беради.

Иссиқхона фермаси 2000 м2 қуёш панеллари билан қувватланади, агроэлектрстанция сифатида ишлайди, панеллар ва иссиқликдан ҳимояловчи тўрлар остида ўсимликлар етиштирилади. Бу кўплаб фермерлар учун жуда қулай материалдир. Томларда бўлгани каби у кўпроқ ёруғлик киритиш билан бирга иссиқликни сақлаб туради.

Компания натижаларни солиштириш учун яқингинада стандарт иссиқхона қурди. Саудия Арабистонидаги тажриба объектида iyris томли иссиқхона совутиш учун 42% камроқ энергия сарфлагани, иситиш харажатлари ҳам худди шундай бўлганлиги ҳисоблаб чиқилган. Шу маънода ёзда жуда иссиқ пайтда фойдаси кўпроқдир.

Райаннинг сўзларига кўра, инвестициялар рентабеллиги бир мавсумдан камроқни ташкил қилади.

RedSeа Испания ва Португалиядаги ишлаб чиқарувчилар билан ишлаётган жамоаларга эга.

Жаҳон бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан ушбу технология бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқарувчилар учун самарали ечим бўлиши мумкин. Биз ҳозир Европада кузатаётган камомад яхши мисолдир.  Ушбу ечим энергия харажатларини камайтириши мумкин ва фермерларга совуқ пайтда экин экиш борасида кўпроқ ишонч бера олади«, дейди Райан Леферс.

Ўсимлик генетикаси RedSea учун асосий элемент ҳамдир. Ва улар жазирама, шўрланиш ҳамда қурғоқчиликка чидамли экинларни етиштиради.  Компания Миср ва Калифорниянинг Марказий водийсида синовлар ўтказиб, пайвандтагда помидор етиштириш борасида ишламоқда.

Биз иссиқликка чидамли ўсимликлар етиштиришни мақсад қилганмиз ва биринчи маҳсулот 2024 йилда бозорга чиқишини кутмоқдамиз.  Иссиқхоналарга ўсимликлар экилганида иссиқликка чидамлилик  совутишга эҳтиёж камроқ бўлишини англатади. Бундай экинларни соя берувчи тўрлар остида ва очиқ ерда ҳам ўстириш мумкин”, дейди раҳбар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин