Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларИссиқхонани ёзги жазирамадан қандай ҳимоялаш мумкин? Грузиялик қулупнай етиштирувчи фермердан лайфхак
ДолзарбМахсусТехнологияларЯнгиликлар

Иссиқхонани ёзги жазирамадан қандай ҳимоялаш мумкин? Грузиялик қулупнай етиштирувчи фермердан лайфхак

Ёзнинг қуруқ ва иссиқ иқлим шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш учун ҳарорат ва намликни назорат қилиш жуда муҳимдир. Ушбу кўрсаткичларни бир маромда ушлаб туришни таъминлашга хизмат қилувчи турли технологиялар, жумладан, «нам деворлар» мавжуд. Грузиянинг иссиқхонада қулупнай етиштирувчи  Аgrospace компанияси мазкур мамлакатда «нам деворлар» технологиясини қўллаган биринчи қулупнай етиштирувчи бўлди.

Нам девор тизими ҳароратни пасайтиради ва сувни буғлаш орқали иссиқхонадаги намлик даражасини оширади. У целлюлозадан олинадиган материалдан тайёрланган. Девор «нам» деб аталиши бежиз эмас, зеро, резервуардан чиқариладиган сув унинг ичида айланади. Девор вентиляторларга қарама-қарши жойлаштирилади, шунда ҳаво оқими сувнинг бир қисмини ундан олиб, ҳаво намлиги ва салқинлигини таъминлайди.

Аgrospace иссиқхонаси Грузиянинг шарқий қисмидаги Марнеули муниципалитетида жойлашган бўлиб, у ерда иқлим ёзда нисбатан қуруқ ва иссиқ бўлади, шу боис, иссиқхона соҳиблари ҳўл девор тизимига сармоя киритишга қарор қилишди. Аgrospacе эгаси ва бошқарувчи директори Тенгиз Салуквадзенинг сўзларига кўра, компания ушбу технологияга жами 10 минг доллар сармоя киритган. Девор майдони 90 метр квадратни ташкил қилади. У Туркиядан олиб келинди ва тез орада ўрнатилди. Салуквадзенинг сўзларига кўра, девор ҳароратни 10-15°С камайтириш хусусиятига эга. Ёзда иссиқхонадаги кунлик оптимал ҳарорат 23°C, намлик 40-70% ни ташкил қилади.

Аgronova консалтинг компанияси вакили Давид Энделадзенинг сўзларига кўра, нам деворлар Грузиянинг шарқий қисмидаги каби қуруқ, иссиқ иқлим шароитида фаолият юритаётган иссиқхоналар учун стандарт технологиядир. Бироқ, мазкур технологиянинг самарадорлиги экинлар тури ва иссиқхона дизайнига боғлиқ. Мисол учун, катта иссиқхоналарда бир эмас, бир нечта деворлар ўрнатиш (жумладан, иссиқхонанинг ички қисмига ҳам) керак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин