Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларИссиқхонани оқава сув билан иситиш – иқтисодий ва экологик жиҳатдан қулай усул
ТехнологияларЯнгиликлар

Иссиқхонани оқава сув билан иситиш – иқтисодий ва экологик жиҳатдан қулай усул

Буюк Британияда ўтган йили қурилиши якунланган кенг кўламли экологик соф иссиқхона лойиҳаси – “Low Carbon Forming” ишга туширилди. Бу хусусда АgroТimes лойиҳа веб-сайти ҳаволасига таяниб хабар берди.

Шарқий Англияда жойлашган Норвич яқинидаги иссиқхона комбинати 16 гектар экин майдонига эга (ҳар бири 7 ва 9 гектардан иккита иссиқхона), у яқин атрофдаги сув тозалаш иншоотидан чиққан иссиқ сув билан иситилади.

Оддий иссиқхонада иссиқлик ишлаб чиқариш учун қазилма ёнилғилар ёқилса, тизим оқава сувни тозалаш иншоотидан чиққан иссиқликни олади ва уни иссиқхонанинг кенг майдонини иситиш учун ишлатади. Бу экин етиштиришда углерод чиқиндиларини тахминан 75% га камайтириши билан аҳамиятлидир.

Иссиқлик маҳаллий оқава сув тозалаш иншоотларидан олинади ва ёпиқ контур орқали иссиқхоналарда жойлашган иссиқлик насосларига ўтказилади.

Ердаги иссиқлик насослари учун электр энергияси тармоқдан ва комбинацияланган иссиқлик қуввати блокларидан келади. Ушбу ИЭС иссиқхонанинг иситиш тизимини тўлдиради ва унинг ичидаги атмосферани қўшимча карбонат ангидрид гази билан таъминлайди.

Асосий иссиқхонага экинларни ҳимояловчи вертикал гидропоника ва бионазорат усуллари (Маcrolophus pygmaeus номли йиртқич ҳашаротни йўқ қилиш) ёрдамида 378 минг дона помидор кўчати экилди. Қўшни иссиқхонада ҳам худди шундай технология бўйича 14 миллион дона бодринг ва 22 миллион дона қалампир етиштирилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин