Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларИссиқхонадаги ишчи-робот помидор ҳосилини инсон иштирокисиз териб олди
ТехнологияларЯнгиликлар

Иссиқхонадаги ишчи-робот помидор ҳосилини инсон иштирокисиз териб олди

Ўтган йили MetoMotion компанияси De Ruiter компанияси билан ҳамкорликда De Ruiter  тажриба марказида GRoW тизимини синовдан ўтказди. Октябрь ойида расмий назорат тестлари бўлиб ўтди. Унда GRoW тизими инсон иштирокисиз ва 90 фоиз аниқлик билан помидорлар қаторини йиғиб олди, деб хабар бермоқда EastFruit FreshPlaza маълумотларига таяниб.

MetoMotion

MetoMotion Исроил агротехника компанияси 2017 йилда ташкил топган бўлиб, ишлаб чиқарувчиларга боғдорчилик соҳасининг асосий муаммоларини, шу жумладан ишчи кучининг етишмаслиги ва боғдорчиликда талабнинг ўсиб кетиши каби масалаларда ёрдам беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу тариқа GRoW тизими ёки бошқача қилиб айтганда иссиқхонада ишловчи робот-ишчи яратилди.

GRoW – бу роботлаштирилган кўпфункцияли тизим бўлиб, иссиқхонадаги меҳнат кучини камайтиришга мўлжалланган. Компания берган баёнотга кўра, GRoW илк бор помидорларни автоматик тарзда териб олишда қўлланилди, аммо истиқболда у иссиқхонадаги кўплаб вазифаларни бажара олади. Бошқа экинларни йиғиб-териб олиш, буталаш, экинни мониторинг қилиш ва ортиқча баргларни кесиш шулар жумласидан.

“GRoWнинг бирламчи вазифаси помидор ҳосилини йиғиб олиш ва уларни саранжомлашдир”, дейди MetoMotion мутахасислари. “Бу энг кўп меҳнат талаб қилувчи ишлардан биридир. GRoWни қўллаш ҳосилни йиғиб-териб олиш харажатларини 50 фоизга, ишчи/соат кўрсаткичини эса 80 фоизга камайтириши мумкин”. MetoMotion веб-сайтидаги малумотларга қараганда, бу йўналишга киритилган инвестицияларни қоплаш муддати 3 йилга хам бормайди.

MetoMotionнинг айтишича, GRoW яна деҳқонга умумий ҳосилни прогноз қилиш, ҳосилдорликни тақсимлаш ва экинларни синовдан ўтказиш учун доимий равишда кўчатлар хақида маълумот олиш имконини беради.

Шунингдек ўқинг: Испанияда қулупнай терувчи робот синовлар вақтида ўз самарадорлиги намойиш қилди.

Исботланган самарадорлик

2020 йилда MetoMotion компанияси De Ruiter компанияси билан ҳамкорликда De Ruiterнинг тажриба марказида GRoW тизимини синовдан ўтказди. De Ruiter билан ҳамкорлик компанияга GRoW тизимини ҳақиқий иссиқхона муҳитида синовдан ўтказиш ҳамда унинг имкониятлари, тажрибаси ва билимларидан фойдаланиш имконини берди. Октябрь ойида расмий синовлар бўлиб ўтди. Унда GRoW бутун бошли помидор қаторини 90 фоиз аниқлик билан ва инсон аралашувисиз териб олди.

Ушбу ижобий натижалар асосида MetoMotion ўзининг илк тажриба роботларини Шимолий Америка ва Европадаги хўжаликларда қўллашга киришди. 2021 йил охирига келиб ушбу компания GRoWни бир қатор сабзавот етиштирувчиларга тақдим қилишни режалаштирган. Улар, ўз навбатида, роботни иш жараёнида синаб кўради ва MetoMotion зарур маълумотларни беради. Шундан кейин фермерлардан олинган маълумотлар асосида GRoW тизими тижорий фойдаланишдан аввал янада такомиллаштирилиб, расман сотувга чиқарилади.

MetoMotion берган маълумотларга кўра, “CОВИД-19 бундай технологияларга юқори талаб борлигини кўрсатди. Уйдан чиқишга чекловлар, изолация ва масофадан ишлаш янги стандартларга айланди ҳамда меҳнат инқирозини кучайтирди. Буни кўплаб ишлаб чиқарувчилар ўз бошидан ўтказди”.

Пандемия GRoW технологияларига бўлган талабни юзага чиқарган бўлса-да, ушбу компаниянинг ўзига хам зарар келтирди. Шунга қарамай MetoMotion ўз тадқиқотлари ва ишланмаларини давом эттириш учун вазиятга мослашди. Пандемия пайтида тажриба-синов майдончаси Нидерландияда, MetoMotionнинг бош офиси эса Исроилда жойлашганлиги жиддий муаммо бўди. De Ruiter ва бошқаларнинг ёрдами билан MetoMotion компанияси роботларни Исроилдаги бош офисдан туриб бошқарган холда, тажриба лойиҳасини масофадан туриб амалга оширди.

“Бу бизнинг келажагимиз қандай бўлишига яққол мисолдир. Иссиқхона роботлари қийин вазифаларни бажаради, айни пайтда назорат ва уларни қўллаб-қувватлаш, асосан, масофадан туриб олиб борилади. Бу эса сайёрамиз учун, иссиқхона касалликларини олдини олиш, хорижий ишчи кучининг ижтимоий таъсирини камайтириш учун қўл келади ва, албатта, ишлаб чиқарувчилар учун янада фойдалидир”, дейди компания вакиллари.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин