Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларFarmDroid далада – келажак қишлоқ хўжалиги «ишчи»си (видео)
ВидеоТехнологияларЯнгиликлар

FarmDroid далада – келажак қишлоқ хўжалиги «ишчи»си (видео)

FarmDroid жаҳондаги биринчи тўлиқ автоматик робот бўлиб, у ҳам экин экиш, ҳам бегона ўтларга қарши механик курашиш билан боғлиқ юмушларни бажаради. Робот фермерларга экин экиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини бегона ўтлардан тозалаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Ва у мазкур вазифаларни экологик жиҳатдан нейтрал, тоза усулда бажаради.

FarmDroid ApS компаниясига Йенс ва Кристиан Уорминглар Innovatoinsmiljøеt Syddansk А/S ҳамда роботлар бўйича мутахассис – Эсбен Остергаард билан ҳамкорликда асос солишган.

2020 йил баҳорида FarmDroid Европанинг кўпгина қисмида 1500 гектардан ортиқ майдонга экин экиб, далаларни бегона ўтлардан тозалади.

Келажак қишлоқ хўжалиги: у қандай ишлайди?

FarmDroid FD20 – бу қуёш батареясида ишлайдиган дала роботи бўлиб, у экин экиш маҳали ўсимликларнинг жойлашувини белгилаш учун GPS сигналидан фойдаланади, сўнгра ҳам қаторлараро, ҳам қаторларнинг ўзида бегона ўтларга қарши механик курашни амалга оширади.

Экин экишдаги ноёб аниқлик ҳосилни бегона ўтлардан тозалаш имконини бериб, бегона ўтларни қўлда тозалаш заруратини камайтиради ёки бунга умуман ҳожат қолдирмайди.

Тўртта қуёш панели аккумулятор батареялари учун энергия ишлаб чиқаради ва кунига 24 соатгача CО2 ажралиб чиқишининг ноль даражаси билан ишлашни таъминлайди. Шундай қилиб, FarmDroid FD20 га мавсум давомида далада ишлаш имконини берувчи ташқи аккумуляторни зарядлашнинг ҳожати йўқ.

FarmDroidнинг афзалликлари:

  • Қанд-лавлаги, озуқ лавлагиси, пиёз ва рапс каби экинларни тўлиқ автоматик экиш, бегона ўтлардан тозалаш.
  • Бегона ўтларни йўқ қилишдаги аниқлик юқори ҳосил олинишини таъминлайди, мураккаб ва такрорий қўл меҳнатига бўлган эҳтиёжни камайтиради ёки бунга умуман ҳожат қолдирмайди.
  • FD20 GPS технологиясидан фойдаланади. Ушбу технология ҳар бир экилган уруғнинг жойлашган ўрнини аниқлаш учун ишлатилади, шу боис ҳам, FD20 экинлар ёки бегона ўтларни таниб олиш учун камера кучига таянмайди.
  • Ўсимликлар униб чиқмасиданоқ, бегона ўтларни тозалашни бошлаш мумкин, чунки, робот экин экиш жараёнида уруғлар қаерда жойлашганини «кўради», шу боис, қаерни бегона ўтлардан тозалашни яхши билади.
  • Роботнинг енгил вазни тупроқ микротузилмасини бузмайди.
  • Ўзини-ўзи бошқариш ва автоматик ўрнатиш хусусияти туфайли мониторингга ҳожат йўқ.

Робот қандай ишлашини кўрмоқчи бўлсангиз – видеони томоша қилинг:

Фото ва видео манбаси: FARMDROID расмий сайти

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин