Германиянинг ВаyWа қишлоқ хўжалиги гуруҳи ВаyWа Venture инвестицион компанияси орқали Кеrn Теc компаниясининг стратегик инвестори ва ҳамкорига айланмоқда. Австриянинг ушбу стартапи олхўри, олча, ўрик ва шафтоли данакларини озиқ-овқат саноати учун хом ашёга айлантирувчи бир қатор технологияларни ишлаб чиқди. Бу ҳақида baywa.com портали материалларига асосланиб, Fruit-inform нашри хабар бермоқда.
Биргина Европанинг ўзида ҳар йили ярим миллион тоннадан ортиқ ўрик, олча, олхўри ва шафтоли данаклари чиқитга чиқарилади.
«Агар биз, ҳақиқатан ҳам, глобал озиқ-овқат хавфсизлиги учун нимадир қилишни истасак, ностандарт фикрлашимиз керак«, дейди BayWанинг бошқарув кенгаши аъзоси Маркус Пёллингер. «Озиқ-овқат чиқиндиларини қайта ишлашга инновацион ёндашувлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини ресурс тежамкор тарзда ишлаб чиқариш техник жиҳатдан мумкин«.
Данакли мевалар уруғи қимматли озуқавий моддалар, минерал ва витаминлар манбаи ҳисобланади. Улар таркибидаги оқсил миқдори 25% ни ташкил қилади, яъни, курка гўштиники билан бир хил. Аммо паррандачилик ва ҳатто бодом саноатидан фарқли ўлароқ, данаклар ҳосили учун алоҳида қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш шарт эмас, зеро, улар аллақачон ўсиб етилиб бўлган меваларнинг қўшимча маҳсулотидир.
Кеrn Теc ушбу хом ашёдан ёғ, сут, йогурт ва музқаймоқнинг муқобилини ишлаб чиқаришда фойдаланади.
Данак чақилгач, ундан қолган қобиқни, масалан, стакан ишлаб чиқариш ёки косметика маҳсулотларини қадоқлаш учун — микропластикларга муқобил сифатида ишлатиш мумкин.
Ёғ олиш натижасида чиққан экстракцияни ҳам қайта ишласа бўлади, зеро, синил кислотасини олишнинг янги технологияси 2023 йилда ишга туширилиши кутилмоқда.
«Кеrn Теc мева данаклари учун экологик соф ечимларнинг истиқболли портфелига эга«, дейди BayWa компаниясининг катта венчур менежери ва янги оқсил ечимлари бўлими бошлиғи Кристал Голан. “Биз, BayWадагилар истеъмолчиларнинг мева данакларидан тайёрланган маҳсулотларни қадрлашига ишонамиз. Улар нафақат мазали, балки одамлар учун ҳам, сайёрамиз учун ҳам фойдалидир«.
Бугунги кунга қадар Кеrn Теc Қуйи Австриянинг Герцогенбург шаҳридаги ишлаб чиқариш майдончасида 1000 тоннадан ортиқ данакларни қайта ишлаган ва олинган маҳсулотни бутун Европа бўйлаб қайта ишловчиларга сотган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!