Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларБуюк Британия фермаларида салат барги ҳосилини йиғишнинг роботлаштирилиши мавсумий ишчиларга эҳтиёжни кескин камайтиради
ТехнологияларЯнгиликлар

Буюк Британия фермаларида салат барги ҳосилини йиғишнинг роботлаштирилиши мавсумий ишчиларга эҳтиёжни кескин камайтиради

Агротехнология соҳасида ишланма яратган муаллифлар Буюк Британиядаги икки йирик маҳсулот етиштирувчи – G’s Fresh ва PDM Product билан биргаликда салат барги ҳосилини йиғишни автоматлаштириш учун роботларни сотувга чиқармоқчи. Бу йиғим-терим харажатларини қарийб 50 фоизга қисқартиради дея хабар берди AgroХХI со farminguk.com сайти ҳаволасига таяниб.

Йиғим-терим жараёнини автоматлаштириш яна бир муаммо – боғдорчиликда ишчи кучи етишмовчилигини бартараф этишга ёрдам беради. Латук-салати Буюк Британиянинг энг қимматбаҳо сабзавот экинидир. Мамлакатда 2019 йили бозор қиймати қарийб 178 миллион фунт стерлингга тенг 99 минг тонна маҳсулот йиғиб олинган.

Бироқ, сўнгги икки йил ичида Brexit ва Cоvid-19 чекловлари туфайли меҳнат бозорида ўткир танқислик юзага келди. Салат барги етиштириш ва йиғиш жараёнини роботлаштириш эса ҳосил ҳажмини оширишга ёрдам беради.

Шунингдек ўқинг: Aмерикалик қулупнай етиштирувчи фермер далада теримчи роботни ишга солди (видео)

Етакчи ҳамкор – Grimme лойиҳасининг сабзавотлар бўйича мутахассиси Том Грэмнинг айтишича, йиғим-терим мажбуриятларини ўз вақтида бажариш учун етарли ишчи кучини топиш аграр сектордаги катта муаммолардан биридир.

«Қолаверса, чакана нарх ошмаган ҳолда иш ҳақи ошиши бизнес маржиналлиги пасайишига олиб келди. Ишлаб чиқарувчилар меҳнат харажатларини камайтирадиган ва ушбу секторда ўз барқарорлигини сақлай оладиган ечимларни қидиришмоқда. Умид қиламизки, бу борада бизнинг тажриба ёрдам беради”, дейди Том Грэм.

PDMнинг қишлоқ хўжалиги бўйича бошқарувчи директори Дермот Тобиннинг айтишича, фермерлар бир неча ўн йиллар давомида салат барги ҳосилини йиғиш учун мавсумий меҳнатга таянишган, аммо ҳозир ишчи қидириш анчайин мушкул вазифага айланмоқда.

«Бизнинг саноат мавсумий ишчиларга қарамликни камайтириш учун роботлаштирилган технологиялардан фойдаланиши керак. Шунинг учун бу лойиҳада иштирок этиш бизнесимиз учун муҳим аҳамиятга эга», деди у.

Латук-салати ҳосилини йиғиш жараёни сўнгги 30 йил мобайнида узлуксиз ривожланган, шу билан бирга, йиғим-терим, қадоқлаш ва паллеталарга жойлаш – ҳосил йиғиб олингач, бир неча дақиқа ичида, даланинг ўзида якунланган.

Лойиҳа доирасида салат баргларини ердан кўтариш ва уларни қисқич камарлар орасидан ушлаб олиш учун Порей пиёзини йиғиш техникаси жараёнга мослаштирилади.

Салат баргининг ташқи япроқлари пояни очиш учун механик равишда олиб ташланади. Шундан сўнг машинанинг чамалаш механизми салат бошчасини ажратиб олиш учун поянинг аниқ кесилган нуқтасини топади.

Англияда Буюк Британиянинг 2021 йилги мавсуми охиригача дала синовлари учун роботлаштирилган комбайн прототипи ишлаб чиқарилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Баргли кўкатлар истеъмол қилиш Альцгеймер касаллиги хавфини камайтиради — тадқиқот

EastFruit

Сабзавот етиштиришда бегона ўтларга қарши курашиш учун кўмак берувчи лазер технологияси

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин