Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларБритания стартапи 50 та фермер хўжалигида роботлаштирилган хизматларни ишга туширмоқда
ТехнологияларЯнгиликлар

Британия стартапи 50 та фермер хўжалигида роботлаштирилган хизматларни ишга туширмоқда

Буюк Британиянинг барқарор деҳқончилик учун агротехнологик стартапи — Small Robot Company (RSC) ўзининг Per Plant Farming роботлаштирилган тижорат хизматларини ишга туширганини эълон қилди.  Ушбу мавсумда ўтказилган тажриба синовлари шуни кўрсатдики, гербицидлардан фойдаланиш тахминан 77%га ва ўғитлар 15% га камайиши мумкин. Бу Буюк Британияда экинларни сканерлаш бўйича биринчи тўлиқ автоном хизмат бўлиб, куз фаслидан эътиборан, 2022-23-йилги вегетация даврида 50 га яқин фермер хўжалигида қўлланади.

Хизмат фақат даланинг муаммоли жойларига ишлов бериш орқали харажатни камайтириш учун мавжуд ўсимлик пуркама ускуналарини оптималлаштиради. Сервис фермерларга бегона ўтлар сони ҳақидаги маълумотни пуркашдан воз кечиш ва бегона ўтларнинг зичлиги ва тарқалишига қараб, гербицидлардан фойдаланишни тахминан 77% га камайтириш бўйича қарор қабул қилиш имконини беради.  Фермерлар, шунингдек, харажатларни тахминан 15% га камайтириш ва ўсимликларнинг озиқланишини оптималлаштириш учун экинларнинг ҳолати ва маҳсулдорлигини баҳолашлари мумкин, деб ёзмоқда iFarming.

Тоm роботлаштирилган тизими туфайли ҳар бир экин қаерда жойлашгани ва оптимал натижа учун нима қилиш кераклигини тушунишда далада сканерлаш ўтказилади. Тоm – ҳар қандай шароитда далада соатлаб ишлай оладиган енгил ва ишончли қишлоқ хўжалиги машинаси. Трактордан фарқли ўлароқ, у енгил, бу эса тупроқнинг зичланишини сезиларли даражада камайтиради.

Шунингдек ўқинг: Агроботлар даври бошланмоқда! Роботлар, коботлар ва дронлар фермер зиммасидаги қайси юмушларни уддалай олади? (I қисм)

Ишлаб чиқариш харажатлари ошиши туфайли фермерлар тобора кўпроқ молиявий босимни ҳис қилишмоқда.  Инвестициялар 90% гача бой берилади, бу эса иқтисодий ва экологик жиҳатдан номақбулдир. Ўғитларнинг ўзи қишлоқ хўжалиги харажатларининг салмоқли қисмини ташкил қилади”, дейди Small Robot Company президенти ва ҳаммуассиси Сэм Уотсон Жонс. “Роботехника катта имкониятларни тақдим этади. Биргина тўғри мониторингнинг ўзи хўжаликда гербицидлар ва ўғитларни қўллаш учун пуркагичларни оптималлаштириш орқали тез даромад олишга эришишни таъминлаши мумкин”.

Тоm роботлаштирилган тизими ишга туширилишидан аввал 2021-2022 йиллар кузида учта маҳаллий фермер хўжалигида муваффақиятли синовлар ўтказилди.  Тадқиқот 118 гектар экин майдонида олиб борилди, бу ерда 446 миллион буғдой ўсимликлари ва 4,6 миллион бегона ўтлар аниқланган. Пояга ўрнатилган олтита Тоm борт камераси пикселига 0,39 мм ердаги тасвир ўлчамларини таъминлайди.  Экинларни сканерлашнинг афзаллиги шундаки, у барглардаги алоҳида сув томчилари ва касалликнинг дастлабки белгиларини кўриш имконини беради.

Биринчилардан бўлиб SRC роботлаштирилган хизматларини танлаган Буюк Британия фермер хўжаликларидан бири — Waitrose’s Leckford компанияси ҳамкори ва раҳбари Эндрю Хоад шундай дейди: «Ушбу технология чинакам новаторлик салоҳиятига эга ва у келажакда фермер хўжалигимиз фаолиятини ўзгартириши мумкин«.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин