Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларБоғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди
ТехнологияларЯнгиликлар

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

Sabi Аgri Zilus — агросаноат мажмуаси учун автоном электр ўзиюрар робот илк бор Европа қишлоқ хўжалиги ҳамжамиятида ўтган йилнинг ноябрь ойида намойиш этилган эди. Бироқ, технологияни такомиллаштириш ва модернизациялаш ишлари ҳали-ҳануз давом этмоқда.  Айни пайтда Sabi Аgri Zilus агророботининг янги версияси тақдим этилди.  Бу ҳақида AgroPortal.md портали хабар бермоқда.

Техника боғлар ва узумзорларда кенг кўламли ишларни бажаришда қўл келади. Мазкур робот портал платформаси бўлиб, унинг асосий инновацияси турли хил тажриба режимларидан иборатдир.

Қурилма тўлиқ автоном бўлиши ва RТК GPS траекториясини кузатиши мумкин. Ускуналар қиялиги 55%гача бўлган майдонларни кесиб ўтишга қодир ва 22% гача бўлган қияликларда ишлай олади.

Аввалроқ биринчи қурилмалардан 2023 йилнинг ёзида фермерлар кенг фойдаланиши кутилган эди. Бироқ, ишлаб чиқувчилар ускунани сезиларли даражада янгилаш ва уни икки баробар тезлаштиришга қарор қилгани сабабли, ҳозирча фақат Сотерне ва Шампанидаги икки ҳамкорга етказиб берилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Тошкентда мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологияларга бағишланган конференция бўлиб ўтди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин