Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларБельгиядаги Cаrrefour тармоғи Eвропада илк бор буюртмаларни робот орқали етказиб беришни синовдан ўтказмоқда (видео)
ВидеоДолзарбМахсусТехнологияларЯнгиликлар

Бельгиядаги Cаrrefour тармоғи Eвропада илк бор буюртмаларни робот орқали етказиб беришни синовдан ўтказмоқда (видео)

Бельгия компанияларининг штаб-квартиралари жойлашган Брюссель яқинидаги офислар ҳудудида Cаrrefour чакана савдо тармоғи мижозларга кичик онлайн буюртмаларни етказиб беришда ҳайдовчисиз роботларни синовдан ўтказмоқда, дея хабар берди EastFruit мутахассислари.

Cаrrefour Belgium Европада биринчи бўлиб Delivers.ai роботлари ёрдамида буюртмалар етказиб беришни синовдан ўтказмоқда. Синовлар офис ҳудудида – Завентемдаги Корпоратив шаҳарчада ўтказиляпти, у ерда 9 мингга яқин киши ишлайди ва бу тестлар 2023 йилнинг баҳор фасли охирига қадар давом этади, дейилади retaildetail.eu материалида.

Буюртмаларни шакллантириш учун мижозлар худди шу офис ҳудудида жойлашган Cаrrefour чакана савдо тармоғи дўконининг 500 хил товари ичидан маҳсулот танлашади.  Буюртма бериш мумкин бўлган маҳсулотлар ассортиментига кесилган сархил мевалар, салатлар, тортлар ва десертлар, янги тайёрланган сэндвичлар, тўғри овқатланиш рационига мос тайёр таомлар ва турли хил снеклар киради.

Агар биринчи синов муваффақиятли ўтса, ундан кейин йирикроқ марказларда – аҳолиси кўпроқ шаҳарларда синов ўтказилади. Cаrrefour ушбу хизматни Антверпен, Брюссель, Гент ва Льеж каби шаҳарларда жорий этишни режалаштирмоқда. Ритейлернинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда озиқ-овқат маҳсулотларини уйга етказиб бериш хизмати ривожланмаган кичик ва ўртача шаҳарларда робот катта янгилик бўлади.

Агар бу синовларнинг бари муваффақиятли ўтса, автоном робот дўконлардан уйга 15 дақиқада маҳсулотларни етказиб бера олади. Шундай қилиб, Cаrrefour ушбу хизмат қамровини кенгайтириш ва уйга маҳсулот етказиб бериш хизматларини янги даражага кўтариш, ушбу хизматнинг бутун Бельгия бўйлаб тезроқ ва арзонроқ бўлишини таъминлаш ниятида.

Delivers.ai роботи саккизта камера ва датчик билан таъминланган бўлиб, улар ҳаракатланиш харитасини олдиндан шакллантиради. Шу боис, робот хавфсиз ҳаракатланади ва йўлда турли тўсиқлардан узоқроқ юради. Бундан ташқари, бир нечта чироқлари туфайли ён-атрофдаги одамлар ва транспорт воситаларига яққол кўриниб туради.

2022 йилнинг декабрь ойида retaildetail.eu Cаrrefour тармоғининг уйга маҳсулот етказиб бериш учун Францияда ҳайдовчисиз электр фургонни синовдан ўтказаётгани ҳақида хабар берган эди. Синов муддати давомида мижозлар озиқ-овқат маҳсулотларини онлайн буюртма қилишлари ва ушбу фургонда “жавонча»ни банд этишлари мумкин.  Ҳайдовчисиз электр фургон озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган жойга етказиб берганида банд қилинган «жавонча»ни мижоз телефонига келган код ёрдамида очади.

Ҳаммаси бўлиб, фургонда 18 та «жавонча» мавжуд.  Ҳайдовчисиз электрокар 70 км/соат максимал тезликда автоном ҳаракатлана олади. Синов даврида ҳайдовчисиз фургон Париж жанубидаги Масси коммунасида жойлашган Cаrrefour Drive қабул қилиш пунктида шакллантирилган буюртмаларни олади, у ерда ритейлернинг бош офиси ҳам жойлашган. Ушбу  хизматдан ҳозирча яқин атрофда яшовчи мижозлар фойдаланиши мумкин.

EastFruit

East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Мазкур сайт саҳифаларида жойлаштирилган шарҳлар ҳамда блоглар муаллифларининг фикрлари таҳририят нуқтаи назари, фикри ва позициясини ифода этмаслиги мумкин.

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин