Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларАмерикалик селекционерлар гилоснинг учта янги навини тақдим этишди
ТехнологияларЯнгиликлар

Америкалик селекционерлар гилоснинг учта янги навини тақдим этишди

Калифорнияда жойлашган International Fruit Genetics (IFG) селекцион компанияси Cheery Cherry™ линиясига учта янги гилос навларини қўшганини эълон қилди. Мазкур линия гилоснинг  Cheery Moon™ ва Cheery Glow™ навларини ўз ичига олган. Бу ҳақида FreshPlazа ҳаволасига таяниб EastFruit хабар бермоқда.

Cheery Cupid™ янги нави IFG Cher-ten номи билан патентланган бўлиб, юрак шаклига эга, таъми ширин-нордон. Нав эрта пишиб етилади. У яқинда пайдо бўлганига қарамай,  нав синовларидан яхши ўтди. Тижорат боғларидаги Cheery Cupid™ навлари 2023 йилда Испания ва Чилидан, 2024 йилда эса Калифорниядан етказиб берилади.

Cheery Cherry линияси яна икки нав билан тўлдирилди: Cheery Nebula™ (IFG Cher-eight номи билан патентланган) узун яшил поя ва интенсив таъмга эга ҳамда меваси йирик. Эрта пишиб етилади. Нав қишки совуқ даврга кам эҳтиёжли — 300 соатдан кам.

Cheery Chap™ (IFG Cher-nine номи билан патентланган)  тўқ рангли ва ёрқин таъмли  эртапишар нав.  Бу нав 300 соатдан кам қишки совуқни талаб қилади.

Гилоснинг янги навлари Калифорния, Испания, Чили, Австралия ва Жанубий Африкада етиштирилмоқда.

IFG навлари қанча муддат сақланишини текшириш мақсадида бир неча ҳафта давомида синовдан ўтказилади, бу эса узоқ муддатли транспортировка ҳамда ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш имкониятини баҳолашга хизмат қилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида логистика марказларини ташкил этади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин