Нью-Мехико (АҚШ) штати университети тадқиқотчилари энг йирик чили етиштирувчи штатда умумий ҳосилдорликни ошириш учун ушбу турдаги қалампирнинг озуқавий моддаларга бой ва юқори маҳсулдор навларини яратиш устида ишламоқда, дея хабар берди АgroTimes Мyjournalcourier нашри ҳаволасига таяниб.
Чили қалампирини етиштирувчи ва Чили селекцияси ҳамда генетикаси дастури директори Деннис Ник Лозад ушбу тўрт йиллик лойиҳани бошқаради.
Лойиҳанинг мақсади белгилар ортидаги генетик асосни яхшироқ тушуниш орқали яхшиланган озуқавий сифат ва ҳосилдорликка эга чили қалампири навларини ишлаб чиқишдир.
Шунингдек ўқинг: Нидерландияда қурғоқчиликка чидамли картошка навлари синовдан ўтказилмоқда
Лозаднинг тадқиқот гуруҳи селекцияни фаоллаштириш, озуқавий моддалари ва ҳосилдорлиги яхшиланган чили навларини танлаш, кўпайтириш, ривожлантиришни тезлаштириш учун икки янги геномик ёндашувдан — ассоциацияларнинг умумгеном тадқиқотлари ва геном селекциясидан фойдаланмоқда. Тадқиқотчилар Нью-Мехико қалампирида мева морфологияси, озуқавий моддалар таркиби ва ҳосилдорлик билан боғлиқ генетик маркерларни аниқлаш учун геном бўйлаб ассоциациялар тадқиқотидан фойдаланяпти.
Сўнгра улар мева морфологияси, ҳосилдорлик ва озуқа сифати билан боғлиқ хусусиятлар учун геномик танловни жорий қилишади ва ушбу танловнинг аниқлигига турли омиллар таъсирини баҳолашади. Якунда тадқиқотчилар чили қалампиридаги мева морфологияси ва озуқавий моддалар таркибини яхшиловчи молекуляр маркерларни ишлаб чиқишади.
Лойиҳа USDA таркибига кирувчи Миллий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги институтининг қарийб 489 минг долларлик гранти ҳисобидан молиялаштирилмоқда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!