Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиИнтервьюКартошканинг сифат кўрсаткичларини сақлаб қолиш – нимага эътибор қаратмоқ керак?
ИнтервьюМахсусТехнологияларЯнгиликлар

Картошканинг сифат кўрсаткичларини сақлаб қолиш – нимага эътибор қаратмоқ керак?

Сабзавотларни сақлашнинг тўғри технологик шароитлари – маҳсулот сифатини сақлаш кафолатидир. Йўқотишларни камайтириш, автоматлаштирилган тизимларнинг асосий ўзига хосликлари ва совитишнинг тўғри услублари — EastFruit билан интервьюда картошка ва сабзавотларни сақлаш жиҳозларига ихтисослашган халқаро компания бўлган “ООО ВанДайк Техникс” тижорат ишлари директори Андрей Марущак ана шу жиҳатлар тўғрисида сўзлаб берди.

– Ҳосил йиғиб-териб олингач, уни сифатли сақлаш ҳам керак. Маҳсулотни сабзавот сақлаш ёки картошка сақлаш омборларида сақлашда йўқотишларни камайтиришнинг асосий қоидалари нималарга таянади?

– Биринчидан, бу жиҳознинг ҳисоблаб чиқилган аниқлиги. Голландлар Вагенинген институти (дунё бўйича 1-ўринда турувчи аграр институт) билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ўтказдилар. Унда иқлим зонаси ва сақлаш тизимига қараб Х босим остидаги вентиляция нормалари аниқланди. Жиҳозлар етказиб берувчи дунёнинг барча компаниялари ускуналарни ана шу нормаларга мувофиқ ўлчашади. Шу тариқа, аввалдан ўрнатилган технологик нормалар бўйича алгоритм асосида маҳсулотни анча тез ва самарали равишда қуритиш, шунингдек, унинг ҳароратини пасайтиришга эришилади. Мазкур нормаларга кўра картошка (ёки пиёз) сақланганда, 6-8 ой давомидаги йўқотишлар 5-8 фоиздан ошмаслиги лозим. Бунда, маҳсулот совитиш тизими билан ҳам, бундай тизимсиз ҳам сақланиши мумкин. Жиҳознинг ўлчовлари тўғри ҳисобланган алгоритмлар сақлов давридаги йўқотишларнинг минимал даражада бўлишини таъминлайди. Кўплаб украин деҳқонлар учун 20-25 фоизлик йўқотиш одатий ҳолат ҳисобланади. Аммо бу катта ҳажмдаги маҳсулотни узоқ вақт давомида сақлашда фермерларни зарарга киритиб юбориши ҳам мумкин. Бундай йўқотишлар 1000 тонна картошка билан ҳисобласак 250 тонна => 1.000.000 грн.ни ташкил этади.

– Маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини сақлашда иқлимий омиллар, яъни намлик, карбонат ангидрид, иссиқлик ва шу кабиларнинг бир бўлиб, қандайдир роль ўйнайдими?

– Биз ёпиқ маконда – сақлов камераси ичида идеал иқлим ҳосил қилмоғимиз зарур. Энг муҳим омиллар: тегишли ҳарорат ва намлик. Бизнинг қўлимиздан келгани – идеал натижага олиб борадиган воситаларни тақдим қилиш ва улардан тўғри фойдалана билишдир. Ёпиқ маконда нарсаларнинг таркибига биз таъсир кўрсата олмаймиз. Зотан, бунга эҳтиёж ҳам йўқ. Карбонат ангидрид картошка сақловига катта таъсир қилмайди. Картошка фриси ва чипслар учун мўлжалланган картошкалар бундан мустасно. Чунки улар қовурганда қорайиб кетади. Карбонат ангидрид пиёзга ҳам умуман таъсир қилмайди.

Намликка келсак, ҳар бир маҳсулот (картошка, пиёз, сабзи ва бошқалар) сақлаш даврида намлик ажратиб чиқаради. Ўз-ўзидан келиб чиқадики, тизим пиёзда намлик даражаси кўтарилиб кетмаслигини автоматик тарзда назорат қилади. Буларнинг бари: қачон ташқи ёки ички ҳавони ҳайдовчи вентиляцияни ёқиш, қачон совитиш тизимини ишга тушириш ёки тўхтатиш, қачон маҳсулот ёки камеранинг ҳароратини, унинг рухсат этилган оғиш кўрсаткичини баландлатиш ёки пасайтириш Голландияда ишлаб чиқарилган контроллёрда назарда тутилган.

Картошка фри ва чипс картошкалари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда вазият бошқача. Маҳсулотни +7 — + 9°C даражада сифатли сақлаш учун СО2 датчиги ва намлатувчилар бўлиши лозим. СО2 датчигининг бўлиши сақлов камерасида унинг даражасини ўз вақтида пасайтиришга ёрдам беради. Шу сабабли, тегишли даражага етгач, заслонкалар очилади ва вентиляция ташқи ҳаво ёрдамида кечади. Шу орқали камера шамоллатилади ва ундан СО2 чиқариб ташланади. Бу жараённи соатлар ёрдамида созлаш мумкин бўлса-да, датчик орқали янада аниқликка эришиш мумкин. У тегишли концентрацияни кўрсатиб туради ва кўрсаткичлар ўрнатилган нормадан чиқиб кетган заҳоти белгиланган параметрлар бўйича ишга тушади. Сабзавот сақлаш омборидаги стандарт шарт-шароитларда қайта ишланувчи картошка (чипслар ёки картошка фри ишлаб чиқариш) +7 +9 даражада 6-8 ой мобайнида сақланганда йўқотишлар 10 фоизни ташкил қилади. Намлатувчилар эса йўқотишларни 1,5 фоизга камайтиради.

– Сабзавотларни сақлашда юқорида санаб ўтилганлардан ташқари яна нималарни назорат қилиш лозим?

– Биринчи навбатда – ҳид. Буни бирорта ҳам автоматика уддалай олмайди. Картошка сифатини тўғри ҳид орқали аниқлаш мумкин. Бундай текшириш омборхонанинг оператори, сақловга масъул бўлган технолог томонидан амалга оширилиши зарур. Тизим жуда ҳам ишончли ва у ўзига боғлиқ бўлган барча ишни уддалайди, барча созламалар ва белгиланган параметрларни бажаради. Бироқ ҳид ва ташқи кўринишни назорат қилиш имконсиз. Бу энг муҳим жиҳатлардан биридир.

– Совитиш тезлиги ва вақти маҳсулотнинг, хусусан, картошканинг сифатига қандай таъсир қилади?

– Бу асосий масала. Бир нечта сабабларга кўра, тезкор совитиш картошка ва пиёзга салбий таъсир қилади. Агар картошканинг ички ҳарорати + 10°C бўлсаю, уни +4°C даражагача совитиш мақсад қилиб қўйилса, бу сабзавот учун стресс ҳисобланади. Ҳарорат шоки юзага келиб, бу дарҳол картошканинг кўкариб чиқишига олиб келади. Қатламларга эгалиги сабабли пиёз билан вазият янада мушкул. Ушбу экин турларига механик зарба берилганда ҳам худди шу ҳолат юз беради. Оптимал совитиш ҳарорати — 24 соатда 0,5°С.

Карам, сабзи, лавлагига келсак, улар сақлов камерасига қўйилиши биланоқ ҳарорат пасайтирилиши керак. Яъни, совитиш тизими шу қадар кучли бўлиши лозимки, натижада маҳсулот ҳарорати 24 соат ичида даладаги, масалан, +20 / + 15°C дан сақлаш ҳарорати — + 1°C гача тушиши керак. Шунингдек, карам, сабзи, лавлагини сақлашда камерада 95-98 фоизлик юқори даражадаги намлик ва етарлича ҳаво айланишини таъминлаш учун айнан шундай мақсадларга мўлжалланган махсус ҳаво совиткичлардан фойдаланиш тавсия этилади (бундай серияли жиҳозлар кўплаб ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф қилинади). Намлатувчиларни эса карам, сабзи, лавлагини сақлаш омборларида ишлатиш тавсия этилмайди. Чунки бу чиқинди ва чириндининг кўпайишига олиб келади. +1 даражали сақлаш ҳароратида (карам, сабзи, лавлагини сақлашда) буғланиш деярли юз бермайди ва агар сиз маҳсулотдаги намликни йўқ қилиб юборган бўлсангиз (тўғри келмайдиган ускунани ўрнатган бўлсангиз), намлатувчилар ёрдамида вазиятни ўнглаб бўлмайди. Бу узоқ вақт сақлашда янада кўпроқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин