Бош саҳифаДолзарбЎзбекистонда 2022 йили картошка етиштириш ҳажми 4,8 фоизга ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда 2022 йили картошка етиштириш ҳажми 4,8 фоизга ошди

2022 йили Ўзбекистонда 3,4 миллион тоннадан ортиқ картошка етиштирилди, бу 2021 йилга нисбатан 4,8 фоизга кўпдир, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб.

Мамлакат статистика идорасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йили Ўзбекистонда картошка етиштиришнинг умумий ҳажми 3 441,7 минг тоннани ташкил этган ва бу 2021 йилга нисбатан 156,1 минг тоннага ёки 4,8 фоизга кўпдир.

2022 йилнинг июль ойи ўрталаридан бошлаб, Ўзбекистонда картошканинг улгуржи нархлари барқарор бўлиб, тор нарх оралиғида ўзгариб турди. EastFruit‘нинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 2022 йилнинг 15 июлидан 31 декабригача бўлган даврда 4000 – 4500 сўм/кг оралиғида бўлган, ўтган йилги август ойининг иккинчи ярмидаги қисқа давр бундан мустасно.

2023 йилнинг январь ойида ушбу минтақа учун аномал ҳисобланган совуқ ва ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши фонида Ўзбекистондаги картошканинг улгуржи нархлари сезиларли даражада ошди. 6-20 январь оралиғида картошканинг ўртача улгуржи нархи бошқа сабзавотлар қаторида 4000 дан 5000 сўм/кг гача ошди.

Бироқ сўнгги бир ҳафта ичида картошка нархи пасайди ва 2023 йилнинг 27 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархи 4500 сўм/кг ни ташкил этди ва бу 2022 йилнинг худди шу санасига нисбатан 10 фоизга арзон.

Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимизки, картошка мева-сабзавот сегментида мамлакатнинг энг йирик импорт позицияси ҳисобланади. EastFruit таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йил якунига кўра, Ўзбекистонга истеъмол картошкаси импортининг умумий ҳажми 515-525 минг тонна оралиғида бўлади ва шу тариқа 2021 йилги рекорд кўрсаткичга нисбатан 4-6 фоизга камаяди.

Шунингдек, 2022 йил охиригача бўлган даврда Ўзбекистонда картошка импорти ва реализациясида қўшилган қиймат солиғи нолга тенг бўлганини ҳам қайд этиш жоиз.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин