Семинар – «Боғдорчилик ва сабзавотчиликда юқори технологиялар: вертикал фермалар, дронлар, метеостанциялар, роботлар ва ҳоказо – бу инновацияларнинг Ўзбекистонга таъсири қандай?»
Ташкилотчилар: ФАО/ЕТТБнинг мева-сабзавот секторини ривожлантириш лойиҳаси, EastFruit, Fruit-Inform
Тадбирда қатнашиш бепул. Ушбу ҳавола орқали аввалдан рўйхатдан ўтиш талаб этилади
Иштирокчилар: Инвесторлар, фермерлар, экспортёрлар, импортёрлар, улгуржи савдогарлар, супермаркетлар тармоқлари, маҳсулотни қайта ишловчилар, банклар, материал ва ускуна етказиб берувчилар
Тадбир ўтказиладиган вақт: 2022 йилнинг 1 июнь санаси, Тошкент вақти билан 14:00 дан 15:30 гача
Тадбирнинг ўзига хослиги: Технологик тараққиёт яқин келажакда Ўзбекистондан экспорт қилинадиган айрим сабзавот ва меваларга бўлган талабни кескин камайтириши мумкин. Бироқ, янги нишалар ва экспорт имкониятлари юзага келиши, шубҳасиз. EastFruit жамоаси ушбу тенденцияларни ўрганиб чиқди ва натижаларни семинар иштирокчилари билан ўртоқлашади. Хусусан, мева-сабзавот етиштиришда вертикал фермалар, дронлар, роботлар, метеостанция, боғ, дала ёки иссиқхона бошқарувини рақамлаштириш, сунъий интеллект, ер ости томчилатиб суғориш усули ва ҳоказолар ҳақида сўз боради.
Тадбир рус тилида ўтказилади
Дастур
14:00 – 14:45 – Энг муҳим технологик тенденциялар ва уларнинг Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесига таъсири ҳақида умумий маълумот.
Андрий ЯРМАК, ФАО инвестицион департаменти иқтисодчиси, Италия
14:45-15:00 – Вертикал фермалар: нега сайёрамиздаги энг бадавлат кишилар ушбу йўналишдаги бизнесга сармоя киритмоқда?
Катерина ПОБЕРЕЖНА, ФАО ва ЕТТБ халқаро маслаҳатчиси, Грузия
15:00-15:30 – Саволлар, муҳокамалар, хулосалар ва келгусидаги ҳамкорлик режалари анонси
ТАДБИРДА ҚАТНАШИШ УЧУН УШБУ ҲАВОЛА ОРҚАЛИ РЎЙХАТДАН ЎТИШ МУМКИН.