Бош саҳифаЯнгиликлар«Жавелина», «Мирами» ва «Родинна» — Украинада янги ҳосилдор картошка навлари яратилди
Янгиликлар

«Жавелина», «Мирами» ва «Родинна» — Украинада янги ҳосилдор картошка навлари яратилди

Украина Миллий Фанлар академиясининг Картошкачилик институтида янгилик – картошканинг «Родинна» («Оилавий») нави тақдим этилди. Мазкур нав ҳосилдорлиги — 80 т/га, яъни гектарига 80 тонна.

УкрАгроКонсалт бу ҳақида АgroТimes материалларига асосланиб ёзмоқда.

Янгилик Волындаги Усичевский Будки қишлоғида жойлашган «Эко-тур» фермер хўжалиги демо-майдонида намойиш этилди.

«Родинна» нави УМФА Картошкачилик институтида яратилган янгилик бўлиб, у ўртаги, хўраки, илдизи қизил, чўзинчоқ-овал шаклда, пўстлоқости сариқ, сақлов муддати узоқ ва механик шикастланишга чидамлидир. «Эко-тур» фермер хўжалигининг демо-майдонлари (Волын) гектарига 800,6 центнердан ҳосилдорликни намоён этди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, яқинда Украина Миллий фанлар академияси президенти Ярослав Гадзало Украина Миллий аграр фанлар академиясининг умумий йиғилишидаги маърузасида мамлакат олимлари картошканинг иккита янги нави — «Мирами» ва «Жавелина»ни яратгани ҳақида маълум қилган.

Йил бошида эса Украина Миллий Фанлар академиясининг Картошкачилик институти директори Николай Фурдига картошканинг янги серҳосил ва мазали «Мистерия» навини намойиш этган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Исроилнинг «Orri» мандаринлари кундан-кунга талабгир бўлиб бормоқда

EastFruit

Влад Ведрашко: «Узумзорлар барпо этмоқчи бўлсангиз, аввало, савдо имкониятларини таҳлил қилинг» (видео)

EastFruit

Пиёз — сабзавотлар нархи ўсиши бўйича мутлақ етакчи

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин