Бош саҳифаЯнгиликларЖанубий Корея мутахассислари Ўзбекистон шароитига мослаштирилган юқори ҳосилдор уруғлик картошка тақдимотини ўтказишди (фото)
Янгиликлар

Жанубий Корея мутахассислари Ўзбекистон шароитига мослаштирилган юқори ҳосилдор уруғлик картошка тақдимотини ўтказишди (фото)

Ўзбекистон агросаноат вакиллари иштирокидаги тадбир доирасида Жанубий кореялик мутахассислар гектарига 35 тоннагача ҳосил олиш имконини берувчи, Ўзбекистон иқлими ва тупроғига тўлиқ мослашган юқори ҳосилдор уруғлик картошкани намойиш этишди. Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Асл Табиат Боғлари” ҳамда Жанубий Кореянинг “GS-BIO” компаниялари негизида уруғлик картошка етиштириш учун ташкил этилган махсус иссиқхонага картошка экишга ихтисослашган мутасаддилар ва 20 га яқин фермер хўжаликлари раҳбарлари ташриф буюришди.

Тошкент вилояти ҳудудидаги 10 гектар ер майдонида жойлашган мазкур иссиқхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Республикада уруғлик картошка етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3558 сонли қарорига асосан ташкил этилган. Иссиқхона фаолиятини йўлга қўйишдан мақсад, ушбу йўналишда хорижий технологиялар асосида маҳаллий уруғчиликни ривожлантириш, шунингдек, ички бозорни сифатли картошка билан таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ривожлантиришдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин