Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон озиқ-овқат харитасини яратиш чора-тадбирлари 2023 йилда якунланади
Янгиликлар

Жаҳон озиқ-овқат харитасини яратиш чора-тадбирлари 2023 йилда якунланади

Жаҳон озиқ-овқат харитаси одамлар нима истеъмол қилиши ҳақидаги энг йирик халқаро рўйхатга айланади.

«Озуқа сифати глобал лойиҳаси» (GDQP) – Gallup, Гарвард Глобал Саломатлик ва аҳоли департаменти ҳамда озуқа яхшиланиши учун глобал альянс (GAIN) ўртасидаги ҳамкорликдир.  Ушбу лойиҳа доирасида тадқиқотчилар бутун жаҳон бўйлаб овқатланиш моделлари ҳақидаги маълумотларни бирлаштирган ва визуал тарзда акс эттирувчи “Жаҳон озиқ-овқат харитаси”ни яратишади.  Жаҳон озиқ-овқат харитаси Рокфеллер фонди томонидан молиялаштирилади, деб ёзмоқда «АгроБизнес«.

GDQPда мамлакатлар бўйлаб рацион ҳақидаги мунтазам, ишончли ва таққослаш мумкин бўлган маълумотлар йиғилишини таъминлаш учун керакли воситалар ишлаб чиқилди. Асосий восита – бу рацион сифати сўрови (DQQ) бўлиб, у беш дақиқа вақтни олади, лекин аҳолининг овқатланиш тартиби ҳақида жуда кўп маълумот беради. DQQ барча шаклларда тўйиб овқатланмаслик билан боғлиқ озиқ-овқат сифатининг бир қанча ўлчовларини, жумладан, рационнинг хилма-хиллиги, шунингдек, диабет, юрак қон-томир касалликлари каби юқумли бўлмаган хасталиклар учун хавф омилларини билиш учун ишлатилади. Саволлар 29 та озиқ-овқат гуруҳини, жумладан, соғлом ва зарарли озуқаларни истеъмол қилиш ҳақидаги маълумотларни тўплайди.

Шунингдек ўқинг: 2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги

Ҳар бир мамлакатга хос сўровномани яратиш учун лойиҳа жамоаси ҳар бир минтақада энг кенг тарқалган маҳсулотларни аниқлаш учун 104 мамлакатдаги одамлардан маълумот олди. Умуман олганда, 750 нафардан зиёд киши қайси маҳсулотлар кенг тарқалгани ва улар қандай номланиши ҳақида маълумот берди. Бу бутун жаҳонда одамлар нима истеъмол қилиши ҳақида тизимли ва таққослаш мумкин бўлган маълумотларни тўплашга бўлган биринчи уринишдир.  Якуний харита 2023 йилга қадар DQQ маълумотларидан фойдаланган ҳолда тузилади ва бу маълумотни қизиқарли, интерактив форматда акс эттиради ҳамда томошабинларга маҳаллий озиқ-овқат билан боғлиқ одатларни таништириш учун ҳар бир мамлакатга виртуал ташриф буюриш имконини беради. Харитага Рокфеллер жамғармаси  ҳам қўллаб-қувватлайдиган Озиқ-овқат ташаббуси даврий жадвалидан олинган озиқ-овқат таркиби маълумотлари ҳамроҳлик қилади. Ушбу маълумотлар озиқ-овқат сифатини яхшилашнинг маданий жиҳатдан мақбул усуллари ҳақида муҳим маълумот беради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Нетхауслар ёз фаслида экспорт сифатли бодринг ва помидор етиштириш муаммосига ечим бўлиши мумкин

EastFruit

Мева-сабзавот маҳсулотларини музлатиш бизнесидаги муваффақият омиллари

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин