Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон бўйича очиқ ерда етиштириладиган помидор ҳосили камайиши кутилмоқда
Янгиликлар

Жаҳон бўйича очиқ ерда етиштириладиган помидор ҳосили камайиши кутилмоқда

2050 йилга бориб, қайта ишлаш учун мўлжалланган помидорнинг глобал таъминоти 1990-2009 йилларга нисбатан 6 фоизга қисқаради. Помидор инқирози энг кўп Италияга зарба бериши кутилмоқда.

Бу ҳақида АgroTimes Nature Food журнали нашрига асосланиб ёзмоқда.

Қайта ишлаш учун мўлжалланган помидор очиқ далада етиштирилади, яъни, у ўсадиган муҳитни биз назорат қила олмаймиз. Ва бу маҳсулот етиштиришнинг иқлим ўзгаришига нисбатан  ҳимоясизлиги демакдир«,  дейди Орхус университети  (Дания) профессори Давид Каммарано.

АҚШ, Италия ва Хитойда помидор улушини башорат қилиш учун (бу мамлакатларга жаҳон бўйича жами ҳосилнинг 65% улуши тўғри келади) олимлар беш хил иқлим моделидан фойдаланишган. Баъзи фарқларга қарамай, барча прогнозлар бир хулосага олиб келди – келгуси ўн йилликларда помидор етиштириш кескин ўзгаради.

Шундай қилиб, прогноз моделларининг аксарияти келгуси 30-40 йил ичида ушбу мамлакатларда помидор ҳосилдорлигининг барқарор пасайишини кўрсатади.

Шунингдек ўқинг: ГМО-помидорлар D витамини танқислигини бартараф этишда ёрдам беради

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, сув танқислиги ва ҳарорат кўтарилиши туфайли ҳосил етишмовчилиги Жанубий Калифорния ва Италияда кузатилиши мумкин.

Хитойда, аксинча, намлик ошиши туфайли ушбу сабзавотни етиштириш даражаси ортади. Аммо Ганьсу провинцияси ва қўшни Ички Мўғулистон автоном вилоятидаги ўсиш АҚШ ва Европа жанубида ҳосил камайиши ҳажмини қоплай олмайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда тадқиқ қилинаётган помидор навлари жазирама иссиққа бардошлилигини кўрсатмоқда (видео)

EastFruit

Ўзбекистон ва Молдовада сув танқислиги туфайли мева етиштириш кескин камайиши мумкин

EastFruit

Аномал об-ҳаво туфайли Ўзбекистон ва Тожикистонда рекорд даражадаги олма ҳосили нобуд бўлиши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин