Бош саҳифаЯнгиликларЗамбуруғли касаллик эпидемияси Швейцария узумзорларига таҳдид солмоқда
Янгиликлар

Замбуруғли касаллик эпидемияси Швейцария узумзорларига таҳдид солмоқда

Швейцарияда сўнгги бир неча ҳафтада узлуксиз давом этган ёмғир Унсимон сохта шудринг касаллиги (пероноспороз)нинг тез тарқалишига олиб келди.  Замбуруғли касаллик узумзорлар бўйлаб эпидемик миқёсда тарқалмоқда, чунки, у нам ва салқин шароитда тез кўпаяди, деб ёзган lid.ch ҳаволасига асосланиб, AgrоХХI.

Шунинг учун, узум ва вино етиштирувчилар ҳосил жуда паст бўлишини айтишмоқда. Замбуруғли касалликлар келтирган зарар бу йил бошқа йилларга нисбатан юқори бўлишини Вале узумчилик бошқармаси бошлиғи Пьер-Aндре Родуи тасдиқлади.

Шунингдек ўқинг: Швейцариядаги бўронлар боғларнинг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди

Валедан ташқари, Во ва Тичино кантонларида ҳам ушбу касаллик кенг тарқалган. Махсус экинлар бўйича Vaudois компетенция маркази раҳбари Оливье Виретнинг сўзларига кўра, жазирама июндан сўнг –  токзорлар жуда фаол ўсган пайтда, ой охири, яъни 20 июндан шу кунга қадар ёмғир ёғди. Ва бу касаллик  бошланишига сабаб бўлди.

Итальян тилида сўзлашувчи Тичино вилоятида узум етиштирувчиларнинг кайфияти бутунлай тушиб кетган, чунки, дўл туфайли маҳаллий ҳосилнинг 90%игача йўқ бўлгач, Унсимон сохта шудринг уларгача етиб келди.

Доимий нам ҳаво туфайли замбуруғли касалликларга қарши курашиш ниҳоятда қийинлашган: энди токларга пестицидлар билан ишлов бериш керак, аммо ёмғирда фунгицид сепиш мумкин эмас – бунинг учун ҳаво очиқ бўлиши керак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Таассуротларга бой кўргазма! Тожикистон меваларининг чиройли тақдимоти (фото)

EastFruit

Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото)

EastFruit

Идеал сифатдаги майиз қандай тайёрланади? Эксперт – майиз тайёрлашнинг нозик жиҳатлари ҳақида

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин