Бош саҳифаЯнгиликларЙил бошидан буён Россияда мева-сабзавот ва резаворлар импорти 7 фоизга камайди
Янгиликлар

Йил бошидан буён Россияда мева-сабзавот ва резаворлар импорти 7 фоизга камайди

Бу йил Россия Федерацияси импорт қилинадиган янги мева-сабзавот ва резаворлар харидини 7 фоизга камайтирди. Бу ҳақда ROIF Expert маркетинг агентлигининг «Россияда янги сабзавот, мева ва резаворлар бозори: 2025 йилгача тадқиқот ва прогнозлар» деб номланган бу йилги тадқиқотида айтилган.

Экспертлар қайд этишича, 2021 йилда сархил мева, сабзавот ва резаворлар импорти ҳажмининг қисқариши нафақат унинг табиий вазнида, балки пул қийматида ҳам кузатилди.

Эквадор, Туркия ҳамда Миср янги узилган мева-сабзавот ва резавор экспорт қилувчи мамлакатлар бўлди, деб ёзмоқда FruitNews РБК материалларига асосланиб.

Шунингдек қаранг: Россияда йил бўйи илдизмевалилар уч баравар қимматлашди

«2021 йилнинг кўриб чиқилаётган даврида Россия бозорига чет элдан олиб келинган янги сабзавот, мева ва резаворларнинг асосий харидорлари Марказий, Жанубий ва Шимоли-ғарбий федерал округлар истеъмолчилари эди. Шуни таъкидлаш жоизки, 2021 йилги вақт динамикасини кўриб чиқишда барқарорлик минтақаларга хос экани кўзга ташланмоқда», – дея қўшимча қилди ROIF Expert  таҳлилчилари.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин