Бош саҳифаЯнгиликларЯнги Зеландия селекционерлари голубиканинг 11 та янги навини тақдим этди
Янгиликлар

Янги Зеландия селекционерлари голубиканинг 11 та янги навини тақдим этди

Янги Зеландияданинг Plant&Food Research компанияси селекционерлари голубиканинг экспортбоп 11 та янги навини тақдим этди.

Мазкур навларнинг  учтаси – жанубий баландбўйли, еттитаси – шимолий баланд баландбўйли ва биттаси – новда шаклидаги голубикадан иборат, дея хабар бермоқда FruitNews Freshfruitportal манбааларига асосланиб.

“Янги навлар голубика етиштиришни такомиллаштириш ва харидорларга чет элда ҳам уйдагидек мазали меваларни таклиф қилиш учун Янги Зеландия ишлаб чиқарувчиларига катта имконият яратади. Янги навларнинг мевалари ҳажми катталиги билан ажралиб туради. Ушбу навлар Янги Зеландиянинг иқлим шароитига мослашган. Умид қиламизки, янги навларни жорий этиш келгуси ўн йил ичида голубика навлари ассортиментини кенгайтириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга ёрдам беради”, – дейди Гэвин Росс Plant&Food Research компаниясининг маркетинг ва инновация бўйича етакчи менежери.

Шунингдек ўқинг: 2021 йил охирига келиб, Перуда голубика плантациялари майдони 15 минг гектарга етади

Мева етиштирувчилар Янги Зеландияда янги навларни етиштириш ва уларни дунё бўйича экспорт қилиш имкониятини берадиган лицензияни олиш учун ариза беришлари мумкин.

Янги Зеландияда 640 гектар майдонда 3 минг тонна голубика етиштирилади. Хусусан, голубика экспорти 39 миллион долларни ташкил этади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сабзавотларни қайта ишлашда Топ-3 талаблар

EastFruit

2021 йилда Грузиядан голубика экспорти 47% га ошди

EastFruit

Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин