Бош саҳифаЯнгиликларЯнги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда
Янгиликлар

Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда

Коронавирус пандемияси халқаро бозорда маржондарахт мевасига бўлган талабни оширди. Чунки, бу маҳсулот С витаминига бойдир. Украина фермер хўжаликлари ушбу трендга жавобан, ўтган йили минглаб тонна резавор экспорт қилишди. SEEDS маълумотларига кўра, ҳозирги кунда маржондарахт мевасига қизиқиш тобора ортиб боряпти ва унинг нархи ошяпти, шунинг учун баъзи фермер хўжаликлари ушбу маҳсулотни плантацияларда етиштириш ва резавор меваларни қайта ишлашни режалаштирмоқда.

«Украинада маржондарахт меваси, асосан, ёввойи ўсимлик ҳисобланади. Фермер хўжаликларининг аксарияти ушбу резаворни экспортга йиғиб, уни аҳолидан сотиб олмоқда. Бироқ, агар маҳсулот нархи юқорилигича қолса, ҳосилни саноат йўли билан етиштириш анча истиқболли кўринади», дейди спорт карьерасини тугатиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритишга қарор қилган фри-файт бўйича жаҳон чемпиони Роман Потапов. Тадбиркор кетма-кет иккинчи йил Черниговщина вилоятида маржондарахт мевасини сотиб олди. Энди у ушбу резаворни қайта ишлаш заводини қуриш учун сармоядорлар қидирмоқда.

“Украинада қишлоқ хўжалиги техникаси кириши қийин бўлган жарликлар, ён-бағирлар, ерлар кўп. Ушбу участкалар маржондарахт мевасини етиштириш учун жуда мос келади”, дейди Роман Потапов.

Ўтган йили Украинадан маржондарахт меваси экспортининг умумий ҳажми 7,5 минг тоннани ташкил этди. Асосий импортёрлар – Япония ва Европа Иттифоқи мамлакатларидир. Хорижга резаворни музлатилган ҳолатда сотишади. Маржондарахт меваси новдалари билан ҳам, мева ҳолида ҳам экспорт қилинади.

Ушбу турдаги резавор дори-дармон, бўёқлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кенг қўлланади. Ундан жем тайёрланади ва ушбу мевани ҳатто қорағат таъмли йогуртларга ҳам қўшишади. Шарбати эса Европада суперфуд ҳисобланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин