Бош саҳифаЯнгиликларВлад Ведрашко: «Узумзорлар барпо этмоқчи бўлсангиз, аввало, савдо имкониятларини таҳлил қилинг» (видео)
ВидеоДолзарбМахсусЯнгиликлар

Влад Ведрашко: «Узумзорлар барпо этмоқчи бўлсангиз, аввало, савдо имкониятларини таҳлил қилинг» (видео)

«Компаниямиз плантацияларни йўқ қилиш билан фаол шуғулланган даврлар бўлган, номақбул навларни экканимиз учун бир неча бор бир неча гектарлик токзорлардан воз кечишга мажбур бўлганмиз ва бунинг натижасида, 4-5 йиллик потенциал даромаддан маҳрум бўлганмиз», дейди «Ved-Mar Agro» тадбиркорлик кооперативи менежери Влад Ведрашко.

Украина хўраки узумлари — 2022: Молдова тажрибаси” деб номланган халқаро конференция доирасидаги корхона фаолияти натижаларига оид тақдимотда у савдо бозорларини таҳлил қилгачгина узумчилик соҳасида бизнес бошлашни тавсия қилди.

«Агар узумзор барпо этмоқчи бўлсангиз, аввало, савдо-сотиқ имкониятларини таҳлил қилинг«, дея маслаҳат берди Влад Ведрашко. «Маҳсулотингизни сотишни мўлжаллаган дўконларингиз пештахталарини ўрганишдан иш бошланг. У ердан сиз қуйидаги саволларга жавоб топасиз: “Нима экиш керак? Қандай  экиш керак? Маҳсулотни кимга ва қандай қадоқларда сотиш керак?»

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, агар Молдова узумчилари яқин ўтмишда ҳозирги билимга эга бўлганида айни пайтда мамлакатдаги хўраки узумчилик структурасида «Молдова» узумлари 40 фоиздан кўп бўлмаган, қолганлари эртаги навлар, уруғсиз навлар ва ҳоказолар бўлар эди.  «Молдова» нави битта катта афзалликка эга — у яхши сақланади ва транспортировкаси ҳам қулай. Бу афзаллик ҳали-ҳануз мазкур уруғли узумни экспортга чиқариш имконини бермоқда. Чунки маркетинг йилининг бозорда хўраки узум тақчиллиги юзага келган палласи (бу куз ва қиш охири)да — Молдова ҳозирча шундай узумнинг муайян тоифадаги харидорлари орасида ўз маҳсулотини таклиф қилиши мумкин, ҳатто Италия каби узумзорларга тўла мамлакатда ҳам. Аммо кеч куз ва қишда Европа бозорида ҳатто паст ҳосилдор йилларда ҳам сифатли узумлар тақчиллиги бўлмаса, жанубий Яримшардан узум етказиб бериш туфайли, Молдова узумлари рақобатбардош бўла олмайди. Ҳозирча Молдова узумчиларида бундан сердаромад навларга ўтиш учун ҳали бироз вақт бор.

Влад Ведрашконинг сўзларига кўра, Молдова иқлим шароитида кенг тарқалган ва яхши сотиладиган узум навлари орасида ҳали ҳам юқори маҳсулдорлик салоҳиятига эга бўлган аниқ фаворитлар йўқ. Бироқ, барчага аёнки, уруғсиз узумнинг нисбатан истиқболли эртаги навларини танлаш керак. Бундан ташқари, маҳсулот етиштиришнинг янгича усулларига, «Пергола» ва «Гэйбл» тизимларига оммавий ўтиш зарур.

«Узум яхши сотилишини истасангиз, унинг қадоқланишига алоҳида эътибор қаратишингиз лозим«, дейди Влад Ведрашко. «Молдова Республикасида кўпчилик, афсуски, ёғоч қутиларда экспорт қилади. Маҳсулот улгуржи бозорга шундай кириб боради. Компаниямиз бир қатор инновацияларни жорий этишга ҳаракат қилмоқда. Ўтган йиллар давомида биз мижозларимиз талаби ва қайси қадоқ уларга кўпроқ мос келишини аниқлаш учун барча турдаги қадоқларни синаб кўрдик. Ҳозиргача энг мақбул қадоқ қоғоз халтачадир. Ҳар бир халтачада 1 кг узум бўлади. Савдо тармоқлари бундай қадоқдаги узумни сотиб олмоқда, чунки у билан ишлаш осон. 500 г, 750 г ва 1 кг. сиғимли халтачалар жуда ҳам талабгир. Биз бу шаклда узумни турли мамлакатларга, Польшадан АҚШгача экспорт қилдик ва ҳамма ерда бундай қадоққа талаб бор”.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин