Бош саҳифаЯнгиликларВаленсия (Испания)да баҳорги совуқлар етказган зарар 50 миллион евро ҳисобланмоқда
Янгиликлар

Валенсия (Испания)да баҳорги совуқлар етказган зарар 50 миллион евро ҳисобланмоқда

LA UNIÓ de Llauradors фермерлар ташкилоти  эълон қилган маълумотларга кўра, яқинда Испаниянинг Валенсия минтақасида қайд этилган совуқлар 50 миллион евродан зиёд зарар келтирган. Бу тинимсиз ёмғирлар туфайли кўрилган 11 миллион евро зарарга қўшимча бўлди, деб хабар бермоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб.

LA UNIÓ маълумотларига кўра, совуқ туфайли 33 минг гектардан ортиқ майдонга зарар етган. Ҳаммадан кўпроқ 64% майдон билан Валенсия провинцияси  зиён кўрган. Бундан ташқари, Кастельон 27% ва Аликанте 11% майдон билан совуқдан жабрланган.

Шунингдек ўқинг: Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди

Зарар кўрган плантацияларнинг кўп қисми, яъни, 80%и бодом дарахтлари, яна 10%и кумкват, 8%и ёзги мевалар ва гилос, 2%и сабзавот (картошка, пиёз ва артишок) лардир. Бироқ, кумкват етиштирувчилар энг катта йўқотишларга дучор бўлишади, чунки, ҳосилнинг камида 50%и бой берилади ва агар энг ёмон прогнозлар тасдиқланса, бу кўрсаткич янада юқори бўлиши мумкин.

Бодом дарахтларига зарарнинг 37%и, сўнгги ҳафталардаги ёмғирдан жиддий зарар кўрган ёз меваларига зарарнинг 7%и, сабзавотларга эса 5%и тўғри келган.

LA UNIÓ ноқулай об-ҳаво шароитидан (аввал ёмғир, сўнг аёз) зарар кўрганларга  мумкин бўлган молиявий ёрдам кўрсатилишини сўрамоқда, шунингдек, жабрланган кооперативларга компенсация тўлаш ҳақида сўз юритмоқда.

Совуқ билан боғлиқ зарар амалдаги қишлоқ хўжалиги суғуртаси тизими томонидан қопланади. Ва LA UNIÓ Аgroseguroдан шикастланган ҳудудларни зудлик билан текшириш ҳамда ҳақиқий вазиятни ҳисобга олган ҳолда компенсацияга тузатишлар киритилишини сўради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Евроосиё бизнес альянси Ўзбекистон агросаноат мажмуида 9 та инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда

EastFruit

Украинада кучли талаб ва чекланган таклиф туфайли пиёз нархлари ошиб кетди

EastFruit

Ақтўбе вилояти (Қозоғистон)даги сабзавот етиштирувчилар мавсумий ишчилар етишмовчилиги сабаб зарар кўрмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин