Бош саҳифаЯнгиликларUSDA прогнози — 2025 йилга бориб, голубиканинг глобал экспорти 3 миллиард долларга етади
Янгиликлар

USDA прогнози – 2025 йилга бориб, голубиканинг глобал экспорти 3 миллиард долларга етади

Америка Қўшма Штатларининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА) ҳисоботига кўра, 2025 йилга бориб, голубика экспорти маблағ кўринишида 3 миллиард долларгача ўсади.

Голубиканинг 7 та энг йирик экспортёрлари – Перу, Чили, Мексика, АҚШ, Жанубий Африка, Польша ва Канада 2019 йилда жаҳон бозорига 2,1 миллиард долларлик маҳсулот етказиб берди. 2016 йилдан буён 7 та давлатдан ушбу резавор экспортининг умумий ўсиши йилига ўртача 18%ни ташкил қилди.

«Агар бу мамлакатлардан ташқи бозорларга голубика етказиб бериш ҳажми кейинги 5 йил ичида йилига ўртача 5 фоиз ўсадиган бўлса, 2025 йилга бориб, жаҳон голубика экспорти деярли 3 миллиард долларни ташкил қилади», дейилади USDA ҳисоботида.

ФАО экспертларининг таъкидлашича, глобал голубика экспортининг пасайиши 2010 йилдан бери содир бўлмаган. 2015 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда жаҳон бозорига етказиб бериш ҳажмининг йиллик ўсиши ўртача 46 минг тоннани ташкил этган.

АҚШдан ташқи бозорларга голубика етказиб бериш ҳажмининг ўсиши унчалик сезиларли даражада бўлмаган. Умуман, 2010 йилдан 2019 йилга қадар Америка голубикаси экспорти маблағ кўринишида 30% га ошган. Шу билан бирга, 4 йил кетма-кет – 2014 йилдан 2017 йилга қадар – мамлакатда ушбу турдаги резаворни етиштириш камайгани сабабли етказиб бериш ҳажми қисқарди. Шундай қилиб, 2013 йилда АҚШдан голубика экспорти қиймати 147 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб, у 107 миллион долларгача камайди ва 2020 йилда атиги 121 миллион долларга ўсди. Қўшма Штатлар жаҳонда  голубика экспорти бўйича  Перу, Чили ва Мексикадан кейин 4-ўринни эгаллайди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда голубика – катта сармоявий имконият

2010 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда глобал голубика етиштириш 439 минг тоннадан 1 миллион тоннагача ошди. Шу вақт ичида ушбу турдаги мевани етиштирувчи мамлакатлар сони 26 тадан 30 тага кўпайган, шу билан бирга, 27 та давлатда голубика ҳосили ортган, деб хабар бермоқда FruitNews.

2010 йилда АҚШ (224 минг тонна), Канада (84 минг тонна), Чили (76 минг тонна) ва Франция (11 минг тонна)да йилига 10 минг тоннадан ортиқ голубика етиштирилди. 2012 йилдан бери ҳар йили камида 10 минг тонна голубика етиштирадиган мамлакатлар сони барқарор ўсиб борди ва 2019 йилга келиб, камида 11 давлат ушбу ҳажмда голубика етиштирган. Етиштириладиган ҳосил ҳажмининг энг тез ўсиши Перуда кузатилди, у ерда 2019 йили 125 минг тонна голубика ҳосили йиғиб олинди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада заъфарон экини парвариши бўйича бирор услубнинг ўзи йўқ, аммо уни етиштириш тобора ривожланмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда бир ҳафта ичида қовун нархи бир ярим баробар ошди

EastFruit

Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навлари етиштирилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин