Бош саҳифаЯнгиликларUSDA: 2020/21 йилги мавсумда жаҳон бўйича олма етиштириш 3,6 миллион тоннага камайди
Янгиликлар

USDA: 2020/21 йилги мавсумда жаҳон бўйича олма етиштириш 3,6 миллион тоннага камайди

Aмерика Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) ҳисоботига кўра, 2020/21 йилги мавсумда жаҳон бўйича олма етиштириш Хитойнинг шимоли-ғарбий провинцияларида баҳорги совуқлар ҳосилга таъсир кўрсатгани ва бошқа мамлакатлардаги паст ҳосил туфайли 3.6 миллион тоннага камайиб, 75.9 миллион тоннани ташкил этди.

Хитойда олма етиштириш 1,9 миллион тоннага камайган ва 40,5 миллион тонна ҳосил йиғиб олинган. Экспорт 1,1 миллион тоннага ўсди, импорт эса Covid-19 келтириб чиқарган логистика муаммолари сабаб, 30 минг тоннага камайиб, 70 минг тоннани ташкил этди. Бу хусусда FruitNews USDA материалларига асосланиб хабар бермоқда.

Европа Иттифоқида олма ҳосили 500 минг тоннага кўпайиб, 12,2 миллионга етди. Нотижорат боғларда мева етиштириш об-ҳаво шароити туфайли ҳосил бой берилишини компенсациялади. Экспорт 135 минг тоннага камайиб, 880 минг тоннани, импорт эса 460 минг тоннани ташкил этди.

Шунингдек ўқинг: USDA прогнози: Жаҳон бўйича нок етиштириш 2020/21 йилги мавсумда пасаяди

Туркияда олма ишлаб чиқариш 700 минг тоннага кўпайиб, 4,3 миллион тоннани ташкил этди. Янги олма кўчатларининг мевага кириши Кайсери ва Испарта вилоятларидаги дўл туфайли бой берилган ҳосил ўрнини қоплайди. Экспорт 30 фоизга ошиб, олма ҳосили 270 минг тоннани ташкил этди. Етказиб бериш даражаси ортиши Россия ва Ҳиндистон йўналишларида аниқланди.

Қўшма Штатларда ҳосил камлиги, ўрмон ёнғинлари ва Вашингтон штатидаги бўрон туфайли олма ҳосили 360 минг тоннага тушиб, 4,5 миллионни ташкил қилди. Экспорт 100 минг тоннага камайиб, 750 минг тонна кўрсаткич қайд этилди. Импорт 115 минг тоннагача ўсди.

Ҳиндистонда олма ҳосилдорлиги паст экани, ҳарорат ўзгариши, кўчат гуллаши даврида суғориш учун сув танқислиги ва дарахтлар мева тугадиган маҳалдаги дўл туфайли олма ҳосили 2,3 миллион тоннага камайди. Мева сифатига Химачал-Прадеш штатидаги қўтир касаллиги ҳам таъсир кўрсатди. Импорт Эрондан етказиб бериш ҳисобига 90 минг тоннага кўпайиб, 285 минг тоннани ташкил этди.

USDA маълумотларига кўра, Россияда олма етиштириш 240 минг тоннага камайди ва баҳорги совуқ ҳамда дўл туфайли 1,5 миллион тоннани ташкил этди. Молдова ва Сербиядан етказиб бериладиган маҳсулотлар оқими қисқариши туфайли импорт 615 минг тоннагача камайди.

Совуқ ҳаво, ёмғир ва Covid-19  чекловлари сабаб, мавсумий ишчилар етишмовчилиги туфайли Чилида олма ҳосили пасайиши 190 минг тоннага камайиб, 1,1 миллион тонна кўрсаткич қайд этилиши кутилмоқда. Экспорт 650 минг тоннага камайди.

Жанубий Aфрикада олма етиштириш учун шарт-шароит қулай эканлиги ва иссиқ об-ҳавога чидамли янги навлар мевага киргани туфайли олма ҳосили 966 минг тоннага ортди. Экспорт 530 минг тоннагача ўсди.

Мексикада олма йиғими 2020/21 йилги мавсумда 680 минг тоннани ташкил этди, бу кўрсаткич 2019/20 йилги мавсумга нисбатан 80 минг тоннага камдир. Импорт эса 250 минг тоннага тушиб кетди.

Янги Зеландияда олма етиштириш 48 минг тоннага камайиб, 543 минг тоннани ташкил этди. Дўл Нелсон ва Отаго минтақаларидаги экинларга зарар етказди, паст ҳарорат мевалар ҳажмига таъсир қилди ва ишчилар етишмаслиги йиғим-теримни қийинлаштирди. 2020/21 йилги мавсумда Янги Зеландиядан олма экспорти   56 минг тоннага камайиб, 354 минг тоннани ташкил этмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

EastFruitнинг мониторинг минтақаси мамлакатларида 2021 йилги резаворлар мавсумининг бой берилган имкониятлари

EastFruit

Молдованинг иссиқхона узумлари юқори нархлар туфайли асосан ички бозорда сотилмоқда

EastFruit

Мева сақланадиган омборхоналар қуриш ва уларни модернизациялаш – Россия боғдорчилиги ривожининг устувор йўналиши

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин