Бош саҳифаЯнгиликларUSAID Марказий Осиёда савдо алоқалари яхшиланишига хизмат қилувчи дастурни ишга туширди
Янгиликлар

USAID Марказий Осиёда савдо алоқалари яхшиланишига хизмат қилувчи дастурни ишга туширди

АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Марказий Осиёда савдо соҳасидаги ҳамкорликни яхшилашга қаратилган 19 миллион долларлик янги дастур ишга туширилганини эълон қилди. Беш йиллик Марказий Осиё савдо дастури Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни қамраб олади.  Бу хусусда USAID матбуот хизматига таяниб, “Ховар” НИAT хабар берди.

Дастурдан кўзланган мақсад, божхона ва чегара назорати тартиб-қоидаларини уйғунлаштириш, савдо ва сармоявий соҳаларда давлат ҳамда хусусий сектор ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш, бизнес субъектлари ўртасида трансчегаравий ҳамкорликни кучайтириш орқали Марказий Осиёда иқтисодий имкониятларни кенгайтиришдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йили Тожикистон ва Ўзбекистонда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг ваколатхонаси очилган эди.

Ўтган йили USAID Хатлон вилояти ижроия ҳокимияти ва Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги билан биргаликда Бохтар шаҳрида “BactriaFood 2021” савдо форумини ўтказган эди. Тадбир қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини ривожлантириш, ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва мамлакат экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Форумда Тожикистоннинг 200дан зиёд йирик мева-сабзавот етиштирувчилари ва консолидаторлари ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатлардан харидорлар иштирок этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида логистика марказларини ташкил этади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин