Бош саҳифаЯнгиликларUniCredit Bank Austria Ўзбекистон агросекторига инновацион технологияларни жорий этиш учун 7,9 млн евро кредит ажратди
Янгиликлар

UniCredit Bank Austria Ўзбекистон агросекторига инновацион технологияларни жорий этиш учун 7,9 млн евро кредит ажратди

Австриянинг энг йирик банки UniCredit Bank Austria AG Ўзбекистон агросекторига инновацион технологиялар трансферини молиялаштириш учун 7,9 миллион евро миқдорида “софт лоун” (имтиёзли кредит) ажратди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Лойиҳа Ўзбекистон агросаноат мажмуини Австриянинг «Bauer Gmbh» компаниясига тегишли ёмғирлатиб суғориш бўйича инновацион технологиялар билан жиҳозлашни кўзда тутади.

Ўзбекистон элчиси  Абат Файзуллаев UniCredit Bank Austria AG – Австриянинг  тузилмавий савдо ва экспорт молияси департаменти директори Марион Кристен ҳамда Таҳлил ва халқаро кооперация департаменти директори Рейнхард Пош билан юқоридаги лойиҳани муҳокама қилиш мақсадида Венада музокаралар ўтказди. Уни амалга ошириш бўйича шартнома Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Австрия томони ўртасида илгари имзоланган эди.

Шунингдек ўқинг: Уруғлик картошканинг элита навлари етиштирилмоқда (фото)

Музокаралар давомида томонлар Австриянинг инновацион технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тармоғини модернизациялашни молиялаштириш учун имтиёзли кредит линиясини очиш бўйича келишувга эришди.

Марион Кристен сўнгги йилларда банк-молия ва савдо-иқтисодий соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг юқори суръатларда ривожланишига эътибор қаратди. У Австрия назорат банки (ОеКВ) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳалар учун минимал ва ҳатто ноль фоиз ставкаси билан имтиёзли кредитлар бериш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларни қайд этди.

«UniCredit» департаменти бошлиғи Австрия банкининг Австрия компаниялари иштирокидаги тижорат экспорт кредитларини кўриб чиқишга тайёр эканлигини эълон қилди. Ушбу компанияларда Австрия товарлари ва хизматлари улуши 50% дан ошади. Қайд этилишича, халқаро стандартларга мувофиқ, «UniCredit» лойиҳа қийматининг 85 фоизини молиялаштиради, қолган 15 фоизи эса импортёрнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин