Бош саҳифаЯнгиликларУкраиналик тадбиркор каннабисли олма шарбатини тайёрлади ва уни сотувга чиқаришни режалаштирмоқда
ДолзарбЯнгиликлар

Украиналик тадбиркор каннабисли олма шарбатини тайёрлади ва уни сотувга чиқаришни режалаштирмоқда

Украинанинг шарбат ишлаб чиқарувчи компанияси ноёб маҳсулот – «Каннабис-спирулина» деб номланган олма шарбатини таклиф этмоқда. SEEDS маълумотларига кўра, «Коник» фермер хўжалиги (Карпаторти минтақаси) олма шарбатини тобора оммалашиб бораётган каннабис (наша) ва мовий спирулина (цианобактериялар биомассаси) экстрактлари билан бирлаштириб, янги маҳсулот – «Каннабис- спирулина» олма шарбатини ишлаб чиқарди.

“Биз шарбатларнинг янги таъмини яратганимизда доим Карпатортидаги ўз боғларимизда ўсадиган резавор ва мевалардан илҳомланганмиз. Аммо бу сафар бошқача бўлди. Озиқ-овқат трендлари орасида мисли кўрилмаган шиддат билан оммавийлашиб бораётган янгиликларга дуч келдик – булар каннабис экстракти ва мовий спирулинадир. Бу мижозларимизни Украинада мутлақо ўхшаши йўқ янги таъмдаги маҳсулот кутаётганини англатади”, дейилади компания хабарида.

“Коник” фермер хўжалиги Сторожница қишлоғидаги 120 гектар ерда мева етиштирмоқда. Ушбу мевалардан сув ва шакар қўшмасдан тўғридан-тўғри сиқилган шарбатлар ишлаб чиқарилади.

Тўғридан-тўғри прессланган крафт шарбатларининг таъмини яратиш жараёни ниҳоятда қизиқарли. Мисол учун, олма шарбатининг ўзига хос таъмини яратиш учун меваларнинг нордон ва ширин навлари бирлаштирилади.

“Олманинг ширин ва нордон навлари бор, аммо амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, одамлар уларни бир хил қабул қилишади. Шу боис, биз олманинг турли навларини аралаштирамиз, бунда ҳаммаси мувозанатли бўлади, масалан, нордон «Гренни Смит» билан ширин «Голден» ва «Симиренко» билан «Фужи» микс қилинади», дейди «Прима» фермер хўжалиги раҳбари Василий Майданский. Мазкур компания Недобоевцы қишлоғи (Черновиц вилояти)да жойлашган. Компания «Пан Сiк» савдо белгиси остида шарбатлар ишлаб чиқаради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Украина 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг йирик олма етказиб берувчига айланди

EastFruit

Хитой Ўзбекистондаги йирик агрологистика марказига $50 млн сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин