Бош саҳифаЯнгиликларУкраина савдо компаниялари Тожикистонда арзон нархларда пиёз харид қилиш баробарида ишчилар ҳам ёллашмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Украина савдо компаниялари Тожикистонда арзон нархларда пиёз харид қилиш баробарида ишчилар ҳам ёллашмоқда

EastFruitнинг тожикистонлик мутахассислари фикрига кўра, Украина савдо компаниялари вакиллари пиёзни маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан кўп миқдорда сотиб олмоқда. Тожикистонда пиёз тез арзонлашяпти, чунки эртаги пиёз навларини сақлаш имконсиз, қолаверса, ушбу сабзавотни етказиб бериш ҳозир ҳаддан зиёд даражададир. Яқин орада Тожикистоннинг шимолий минтақаларида пиёз йиғиш бошланади, бу эса нархлар тўлиқ қулашига олиб келиши мумкин.

Aйни пайтда тожикистонлик сабзавот етиштирувчилар пиёзнинг ҳар бир килограмми учун нархни 4 AҚШ центига туширган, харидорлар эса нархни кг учун 3 центгача туширишга ҳаракат қилмоқда. Фермерлар бундай нарх туфайли ҳозирданоқ йўқотишларга дуч келмоқда, шунинг учун нархлар бундан пасайишига йўл қўйиб бўлмайди. Аммо пиёзни янада арзонлаштиришга мажбур бўлиниши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шунингдек ўқинг: Минтақада сабзавот ва мевалар учун нарх ҳамда логистика бўйича огоҳлантирувлар – 2021 йил, 20-ҳафта

Украинада пиёз нархлари даражаси ва қишки пиёзни сотиш мавсуми бошланиши кечикишини ҳисобга олган ҳолда Тожикистон пиёзини Украинага етказиб бериш ҳозир анча фойдали. Украина бозорида 2020 йил ҳосилининг юқори сифатли пиёзи 4 дан 6 грн/кг ($0,15-0,22) гача нархлар билан ҳали ҳам сероб. Импорт қилинган пиёз, асосан, Ўзбекистондан ўртача 10 грн/кг ($0,36) дан сотилмоқда. Aммо, Тожикистондан етказиб берилиши кутилаётган пиёз нархларни бироз пасайтириши мумкин.

Тожикистондан пиёз харид қилувчи украиналикларга Қозоғистон ва Aфғонистон импортёрлари рақобатчи бўлишмоқда, улар ҳам Тожикистон пиёзининг арзон нархларига қизиқишяпти.

Ажабланарлиси шундаки, Украина компаниялари нафақат пиёз харид қилмоқда, балки Тожикистондаги ишчи кучи рекрутинги билан ҳам фаол шуғулланяпти. Улар иқтисодиётнинг турли тармоқлари, хусусан, қишлоқ хўжалиги учун ишчи кучини жалб қилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Польшалик олма етиштирувчилар чакана савдо тармоқларининг нарх сиёсатига нисбатан норозилик билдиришди

EastFruit

Польшалик боғбонлар олмадан нокка ўтмоқда

EastFruit

Олхўри – Украина, Молдова, Польша ва Россия бозорларидаги нарх ҳамда вазият таҳлили

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин