Бош саҳифаДолзарбУкраиналик картошка етиштирувчилар юқори ҳароратли кунлар келгунча ҳосили етиладиган ўта эртаги ва эртаги навларни танламоқдалар
Долзарб Махсус Янгиликлар

Украиналик картошка етиштирувчилар юқори ҳароратли кунлар келгунча ҳосили етиладиган ўта эртаги ва эртаги навларни танламоқдалар

“Бутунукраина картошка куни” украин картошка етиштирувчилари Украина жанубининг табиий-иқлим шароитларида нима етиштирмоқда, деган саволга жавоб берди. 26 август куни “Картошка блокчейни” доирасида 500 дан зиёд иштирокчилар тадбирнинг дала қисмига ташриф буюрувдилар. Бу ерда улар техника, етиштириш, суғориш, йиғим-терим, сортировка ва ташиш технологиялари билан бир қаторда 8 та селекция компаниялари томонидан яратилган 76 та нав билан танишишга муваффақ бўлдилар. Ушбу компаниялар: «Агрико Украина», «HZPC Украина», «Европлант Украина», Украина НААН Картошкашунослик институти, «Норика Украина», «ТД-Гермес», «Черниговэлиткартофель».

Дала кунига хос анъанага айланган, ҳосилдорлик рейтинги ва таҳлиллари билан бирга мавсум якунларини эълон қилиш тадбири сентябрь ўрталарига кўчирилди. Чунки об-ҳаво шароити туфайли бу йил картошка бироз кечроқ экилди.

Украина бир неча мавсумдан буён баҳорда жалалар ва ёзда қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Натижада ҳосилдорлик тушиб кетди. Айнан шу боисдан, айниқса Украина жанубида асосий эътибор анча эрта мева тугадиган ўта эрта, эрта ва ўртача эрта навларга қаратилмоқда.

“Келгуси мавсум ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозир эрта ва ўрта эрта пишадиган экин майдонлари кенгайишини кўряпмиз. Бу навлар экилганда ҳарорат кўтарилиб кетгунига қадар асосий ҳосил етилиб бўлади”, дейди “Агрико Украина” компанияси директори Николай Гордийчук.

Бундай навлар орасида «Агрико Украина» компаниясининг «Ривьера», «Аризона», «Эсми», «Парадизо», «Эволюшн», «Констанс», «Алюетт»ларни келтириш мумкин. «Ривьера», «Аризона», «Эсми», «Парадизо», «Эволюшн», «Констанс», «Алюетт» от «Агрико Украина». Картошканинг голланд навлари фермерлар орасида анча машҳур бўлиб улгурди. Улар яхши ҳосилдорлик кўрсаткичларига эга, тўғри техник ёндашув бўлган тақдирда 10 ойгача сақланиши мумкин ва Украина иқлимига тўла мос келади. Ўртамиёна майдонларда ҳар гектардан 400-500 центнер, қора тупроқли ерларда эса 600-800 центнердан картошка ҳосилини олиш мумкин.

Украинанинг Херсон вилояти фермерлари орасида энг машҳур навлардан бири “Ривьера” бўлди. Мазкур ўта эртапишар юқори ҳосилдор нав 10 йилдан зиёд вақт давомида укнаин фермерларининг танлови бўлмоқда. Чунки ушбу нав экилганида энг эртапишар ҳосилни олиш ва униб чиққандан сўнг 40-куни етилиши ҳисобига икки марта етиштириш мумкин. Картошка ўта мослашувчан бўлиб, ҳар қандай тупроқ-иқлим шароитида етиштирса бўлади. Товар ҳосилининг тўпланиш динамикаси юқори эканлиги экинни фитофтороз юзага келишидан сақлайди. “Картошка блокчейни” иштирокчиларининг сўзларига қараганда, яхши таъмга эгалиги ва касалликларга қарши тура олишидан ташқари бу навнинг энг асосий афзаллиги шундаки, у қурғоқчилик, стресслар ва механик зарарлар сингари салбий омилларга бардошлидир.

Эртапишар “Аризона” навини ҳам фермерлар шундай сабаблар туфайли ёқтиришади. Юқори ҳосилдорлик, яхши таъмга эгалик, вирусли касалликларга, юқори ҳаво ва тупроқ ҳароратига чидамлилик – қийин шарт-шароитларда кўп ҳосил етиштиришнинг гаровидир.

Юқори ҳосилдор эртапишар “Констанс” нави ўз маҳсулотларини супермаркетлар ва ресторанларга етказиб беришни истовчи фермерлар орасида шуҳрат қозонган. Етилган картошкалар механик зарбаларга дош беради ва узоқ муддат сақлаш учун аъло даражада мос келади. Кўплаб вирусли касалликларга чидамлилик, яхши таъмга эгалик, навни узоқ муддат давомида насл бузилиши аломатларисиз етиштириш имконияти – ушбу нав танланишига асосий сабаблардан.

Қолаверса, уруғлик картошка етиштирувчиларнинг қайд этишича, картошка навини танлашда ҳосилнинг етилиш даври, касалликлар ва иқлим билан боғлиқ салбий омилларга бардошлиликка алоҳида эътибор қаратиш лозим.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдова фермерлари дон етиштириш эвазига картошкадан воз кечишмоқди

EastFruit

Ўзбекистон 2021 йилнинг ўтган 7 ойида рекорд даражада картошка импорт қилди

EastFruit

Картошка омборидаги мақбул техник ечимлар маҳсулот сақлашда йўқотишлар даражаси минималлигини таъминлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин