Бош саҳифаЯнгиликларУкраиналик боғбон: олма ҳосили юқори, нархлари эса паст бўлади
Янгиликлар

Украиналик боғбон: олма ҳосили юқори, нархлари эса паст бўлади

«Сад Буковины» («Буковина боғи») хусусий корхонаси директори Виталий Агатий Украинанинг барча ҳудудларида олма ҳосили мўл ва ушбу маҳсулот нархи паст бўлишини прогноз қилмоқда. Шу сабаб, боғбонлар учун ягона нажот экспорт бўлиши мумкин ва табиийки, бунинг учун олма сифати юқори бўлиши керак.

Бу ҳақда Виталий Агатий AgroTimes нинг колонкасида шундай ёзади.

“Баҳор охирида олма нархи, айниқса, Голден нави бир мунча тушиб кетди”, – деди у. – Бу эса, кузда кўп олма захираларининг кўплиги ва бу янги ҳосил нархига ўз таъсирини кўрсатишидан далолатдир. Бундай ҳолатни Украинанинг барча ҳудудларида кузатиш мумкин ва 2021 йил охиригача маҳсулот учун нархлар юқори бўлмайди, дегани».

Фермернинг сўзларига кўра, боғбонлар учун ягона нажот экспорт бўлиши мумкин.

“Бу йил ҳам, эҳтимол, олмани экспорт қилармиз, – дея Виталий Агатий ўз режалари билан ўртоқлашди. – Бизда жуда сифатли маҳсулот бор ва у ташқи бозорларга олиб чиқилмоқда. Деярли ҳар йили, ўтган йилни ҳисобга олмаганда, бирон-бир маҳсулотимизни экспорт қилиб келамиз – баъзан кўпроқ, баъзан камроқ Европа Иттифоқига, Болтиқбўйи давлатларига, Беларусга, Сурияга”.

Шунингдек, ўқинг: Украина олмалари ўтган йилга нисбатан икки баравар арзон – сабабларини таҳлил қиламиз

Шунинг учун, энди фермерлар боғбонларга ўз маҳсулотлари қўтир, “тўрли” бўлмаслиги учун олмалар сифати: ранги, калибри, меванинг тозалигига эътибор қаратишни маслаҳат беради.

“Агар сифат бўлса, олма савдоси осон кечади”, – деб хулоса қилади боғбон.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада мавсум бошидаёқ олхўри нархлари ўса бошлади

EastFruit

Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади

EastFruit

Мутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин