Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада заъфарон экини парвариши бўйича бирор услубнинг ўзи йўқ, аммо уни етиштириш тобора ривожланмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Украинада заъфарон экини парвариши бўйича бирор услубнинг ўзи йўқ, аммо уни етиштириш тобора ривожланмоқда

Заъфарон ҳамиша жаҳондаги энг қиммат зиравор саналган ва шундай бўлиб қолади. Бироқ, Украина маҳсулотининг сифатини бозор ҳануз  тушуниб етмади, чунки, ишлаб чиқарувчилар ҳозирча маҳсулотнинг етарли ҳажмини таъминлай олмаяпти. Шунга қарамай, Украинада заъфарон етиштириш ривожланмоқда. Бу фикрни “Чистый продукт” компанияси директори Сергей Парашенко Бровари (Киев вилояти, Украина)да иш бошлаган #FTradeClub – 2021 тадбирида EastFruitга берган эксклюзив изоҳида билдирди.

Тадбир EastFruit халқаро таҳлилий платформаси ва Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА)нинг ахборот кўмагида “АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар” лойиҳаси томонидан ташкил этилди.

“Буни қисман фермер хўжаликлари асосий фаолият йўналиши билан бир қаторда нишали йўналиш бўйича ҳам шуғулланиш зарурлигини тушуна бошлагани билан изоҳлаш мумкин. Заъфарон – худди шундай экин. Қолаверса, бугун Украинада заъфаронни оммавий етиштириш учун бирор услубнинг ўзи йўқ», дейди Сергей Парашенко.

Парашенко, шунингдек, ўз компанияси ҳозирги кунда 0,2 гектар майдонда заъфарон етиштириш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошираётганини айтди. Лойиҳанинг мақсади – Украина иқлим зонасида ушбу ҳосилни етиштиришни тўлиқ ўрганиш, заъфарон етиштириш ва мазкур ноёб ўсимликнинг пиёзларини саноат усулида кўпайтириш бўйича аниқ тавсияларни ишлаб чиқишдир», дейди Сергей Парашенко.

«Чистый продукт» компанияси директорининг сўзларига кўра, бевосита экин етиштиришни бошлашдан аввал у 3 йил давомида Херсон вилоятидаги танишларидан тажриба ўрганган.

Шунингдек ўқинг: Грузиялик тадбиркор: «Жаҳон бозорида заъфароннинг оддий тури кўп, аммо органик заъфарон юксак қадрланади ва жуда талабгир»

“Дастлаб иқтисодий таркибий қисмни ҳисоб-китоб қилар эканман, мен бу экинни етиштириш бўйича жуда кам  рақамларни мўлжал қилдим. Шунга қарамай, фермер хўжалигимизда етарлича ижара ерлари мавжудлигини инобатга олиб, бирор-бир узоқ муддатли лойиҳани йўлга қўймоқчи бўлдим. Шундай қилиб, мен заъфарон етиштириш мавзусини чуқурроқ ўргана бошладим.

Заъфарон биз аввалдан етиштириб юрган бир бошли саримсоққа ўхшайди –  пиёзининг тузилиши бир хил. Шунингдек, унинг мева бериш муддати тахминан 7 йил.

Экин материалини Украинада сотиб олдик. Бундан ташқари, бозорда нархи қимматроқ Голландиядан келтирилган экин материаллари ҳам мавжуд. Биз 28 сентябрда заъфарон пиёзларини экдик ва экин 19 октябрда гуллади. Кўриб турганингиздек, заъфарон жуда тез ўсадиган экин. Биз энди 0,2 гектар майдондан 1 кг зиравор йиғиб олишимиз мумкин», дейди Сергей Парашенко.

Сергей Парашенко Украинада заъфарон етиштиришнинг нюансларига ҳам эътибор қаратди. Шундай қилиб, агар ўсимлик пиёзларини экишнинг умумий қабул қилинган чуқурлиги 8 см ҳисобланса, у ҳолда украиналик заъфарон етиштирувчининг фикрига кўра, ернинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тахминан 5 см чуқурлик етарли бўлади.

«Бугун биз заъфарон етиштириш жуда истиқболли ниша эканини тушундик, чунки, бу экиннинг харидорлари доим топилади. Шу билан бирга, «Чистый продукт» заъфарон етиштиришдан манфаатдор бўлган барча қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини ҳамкорликка таклиф қилади – бизнинг ҳамкорлар билан барча муносабатларимиз доимо ишонч асосига қурилади», дейди Сергей Парашенко.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Испанияда бодом етиштириш 50% га камаяди

EastFruit

Украиналик тадбиркор каннабисли олма шарбатини тайёрлади ва уни сотувга чиқаришни режалаштирмоқда

EastFruit

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин