Бош саҳифаДолзарбУкраинада қулупнай нархлари кескин пасайди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Украинада қулупнай нархлари кескин пасайди

Украинада қулупнайларни оммавий сотиш мавсуми эндигина бошланди, аммо нархлар аввалги йилларга қараганда анча тез пасаймоқда. EastFruit таҳлилчилари айнан шу жиҳатга эътибор қаратишди.

Ҳафта давомида қулупнайнинг улгуржи нархи икки баравар тушиб, ҳозирда 70 грн/кг (2,55 доллар/кг)дан сотилмоқда. Бир ҳафта олдин, ушбу мевани ўртача 160 грн/кг (5,83 доллар) нархда олишаётганди. Ўтган йилнинг шу пайтида эса нархлар 100 грн/кг ни ташкил қилган. Шундай қилиб, қулупнай нархи ўтган йилгидан аллақачон пасайиб, 2019 йилги нархларга тенглашди. Сифати пастроқ ва кичик калибрли меваларнинг килосини ҳатто 50 грн (1,82 доллар) эвазига сотиб олиш мумкин.

Шунингдек ўқинг: Грузияда боғ қулупнайи мавсуми авж паллага кирди – бозорда талаб ва таклиф қандай?

Бундан ташқари, EastFruit маълумотларига кўра,  қулупнайларнинг Украинадаги нархи Польшадагидан ҳам пасайиб кетган. Ҳолбуки, бир ҳафта олдин Польша қулупнайлари арзонроқ эди. Аммо, энди Польшада қулупнайнинг улгуржи нархи Украинадагидан 15 АҚШ центига баланд сотилмоқда. Украиналик етказиб берувчилар қулупнайни Беларусга экспорт қилиш бўйича музокараларни бошлаб юбордилар. Бу ердаги нархлар резаворнинг килоси учун ўртача бир АҚШ доллари баланд бўлиб турибди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Россия ижтимоий тармоқларида лавлаги ва сабзининг қимматлиги кенг муҳокама қилинмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда олчанинг нархи қанча ва энг арзон нарх қаерда?

EastFruit

Пиёз чиқитга чиқадими? Украинанинг сабзавот етиштирувчилари ўтган йилги пиёз захираларини сотолмаяптилар

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин