Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада пиёз нархи ошиши: ўсиш тенденциялари қанча давом этади?
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Украинада пиёз нархи ошиши: ўсиш тенденциялари қанча давом этади?

ЕastFruit лойиҳаси мутахассислари 2021 йил, октябрь ойининг сўнгги ўн кунлиги бошидан Украинада пиёз нархи босқичма-босқич ўсиб бораётганини қайд этишмоқда. Ушбу сегментдаги янада аниқроқ ўсиш тенденциялари сўнгги ҳафтада рўй берди. Шундай қилиб, ўтган жума куниёқ, Украинада пиёз сотиш нархининг умумий диапазони 0,15-0,29 доллар/кг (4,0-7,5 грн/кг) даражасида қайд этилди ва жорий ҳафта ўрталарига келиб, нарх оралиғи $0,19-0,32/кг (5,0-8,5 грн/кг)гача ошди. Ва Украинада пиёз нархи ҚҚСни ҳам ҳисобга олиб айтадиган бўлсак,  биринчи марта жорий мавсумда 0,38 доллар/кг (10,00 грн/кг) чегарасидан ўтди.

Лойиҳа мутахассислари нархлар диапазони анча кенглигини бозорда ҳам юқори сифатли пиёз, ҳам катта ҳажмдаги ўрта ва паст сифатли маҳсулотлар мавжудлиги билан изоҳлашмоқда. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, жиҳозланмаган омборхоналар ва бошқа ихтисослаштирилмаган бинолардан маҳсулотлар реализацияси жорий мавсумнинг иккинчи ярми бошигача давом этиши мумкин. Бунинг фонида юқори сифатли пиёз эгалари бозорда мақбул нархлар ўрнатилгунига қадар фаол савдолардан воз кечишни афзал кўришяпти.

Шунингдек ўқинг: Украина Шарқий Европадаги энг арзон картошкани таклиф қилмоқда!

«Украинада пиёз нархи ўсиши билан боғлиқ вазият  тушунарли. Бу мавсумда фермерлар у қадар юқори ҳосил йиғишмади ва бундан ташқари, стандарт йиғим-терим вақти ўзгариши туфайли кўпчилик пиёз етиштирувчилар ўртача сифатли маҳсулотларни сақлашига тўғри келди. Айнан жорий мавсумнинг иккинчи ярми бошиданоқ, маҳаллий сифатли пиёзнинг етарли даражада таъминланмагани Украинада пиёз нархи мунтазам ошишига асосий сабаб бўлиши мумкин. Ушбу сегментдаги ҳозирги ўсиш тенденцияларига келсак, украиналик фермерлар юқори сифатли пиёзни ҳеч бўлмаганда мавсумнинг биринчи ярми охиригача омбордан олмаслик ва сотмасликни афзал кўришлари мумкин. Аммо бозорда маҳсулот бўйича таклиф етарли эмаслиги ҳақида ва ҳатто бугунги кун ҳолатига кўра, Украинада пиёз тақчиллиги ҳақида гапиришга, бизнингча, ҳали эрта”, дея Украинада пиёз нархи кўтарилишини изоҳлади «АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар» лойиҳаси раҳбари Александр Хорев.

EastFruitнинг улгуржи нархлар бўйича ҳафталик мониторингига кўра, Украинада пиёз 2020 йилнинг шу даврида бугунги кунга нисбатан 2,5 баравар арзон нархларда улгуржи партияларда сотувга чиқарилган. Бу ўтган мавсумда ушбу экин ҳосили ортиқча бўлгани билан боғлиқ.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин