Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада импорт қилинган помидор нархи тез суръатда қимматлашиб бормоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Украинада импорт қилинган помидор нархи тез суръатда қимматлашиб бормоқда

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, ўтган ҳафта Украинада қизил думалоқ иссиқхона помидорлари нархи сезиларли даражада ошди. Агар ўтган ҳафта охирида иссиқхона помидорининг улгуржи нархлари диапазони 50-70 грн/кг (1,71-2,39 доллар/кг) оралиғида бўлган бўлса, жорий ҳафта якунида нарх  60-80 грн/кг ($2,05-2,73/кг)гача кўтарилди. Шу билан бирга, Украинанинг турли минтақаларидаги мамлакатнинг энг йирик улгуржи бозорларида сотувчилар йирик бўлмаган улгуржи партиялар учун 90 грн/кг (3,07 доллар/кг)дан кам бўлмаган нархларни эълон қилишди.

Одатда йилнинг ушбу даврида Украина бозоридаги асосий таъминотни Туркиядан олиб келинган помидорлар ташкил қилади. Бу пайтда маҳаллий иссиқхона мажмуаларида янги алмашлаб экиш бошланишига камида 1 ой вақт қолган бўлади. Туркияда помидорнинг ҳозирги ҳосили билан боғлиқ алоҳида муаммолар йўқ, аммо, Украинада ушбу маҳсулот нархи ўсишда давом этмоқда.

Украина аҳолисининг Европа мамлакатларига қисман кўчиши, мамлакатнинг жанговар ҳаракатлар давом этаётган ҳудудларида истеъмолчилар қисқариши ва помидор асосий эҳтиёж маҳсулоти эмаслигига қарамай, ушбу сегментдаги нархлар ўсишда давом этмоқда.

Биринчи навбатда, помидор сегментидаги нархлар кўтарилишига Украинада ички логистика харажатлари бир неча бор ошгани таъсир кўрсатди. Шу билан бирга, мамлакатдаги давом этаётган жанговар ҳаракатлар туфайли импорт қилинган помидорлар, шунингдек, бошқа маҳсулотларни мамлакатнинг айрим асосий истеъмол марказларига етказиб бериш жисмоний жиҳатдан имконсиздир. Гривнанинг босқичма-босқич девальвацияси ҳам хориждан олиб келинган маҳсулотнинг якуний нархига таъсир қилмаслиги мумкин эмас.

Лойиҳа мутахассисларининг фикрича, Украинада иссиқхона помидорлари нархи яқин келажакда барқарорлашиши мумкин, чунки, стратегик жиҳатдан муҳим бўлмаган маҳсулот нархи янада ошиши савдо бутунлай тўхтаб қолишига олиб келади. Ва юқорида айтиб ўтилганидек, жорий йилнинг апрель ойи охири – май ойи бошида Украина иссиқхоналарида пишиб етиладиган помидор ҳосили бозордаги ушбу тақчилликни бартараф этиши мумкин ва албатта, бу ҳолат ҳарбий ҳаракатлар фаол бўлмаган ҳудудларда юз беради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин