Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада икки ҳафтадан буён иссиқхона бодринглари нархи ошмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Украинада икки ҳафтадан буён иссиқхона бодринглари нархи ошмоқда

Украинада иссиқхона бодринглари нархи тез суръатлар билан ошишда давом этмоқда, дея хабар берди EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Зеро, ўтган ҳафта билан солиштирилса, ушбу сегментдаги ўсиш суръати бир неча маротаба тезлашган. Ҳафтанинг биринчи ярмидаёқ, бозорда талаб юқори бўлган бир шароитда ушбу сабзавот бўйича таклифлар камайиши юзага келди. Импорт бодрингини етказиб бериш логистика муаммолари туфайли сезиларли даражада камайган, импортёрлар ички бозорда бодринг нархи барқарор ўсишига қарамай, юқори молиявий рисклар туфайли ушбу маҳсулотни Украина бозорига етказиб беришдан бош тортишмоқда.

Шунингдек ўқинг: Украинада импорт қилинган помидор нархи тез суръатда қимматлашиб бормоқда

Шундай қилиб, жорий ҳафта бошидан буён иссиқхона бодринги нархи ўртача 17% га ўсди ва айни пайтда 65-100 грн/кг (2,22 – 3,42 доллар/кг)дан сотилмоқда. Иссиқхона хўжаликлари вакилларининг фикрига кўра, ушбу сегментда талаб ортиши билан бирга Украина комбинатларидан мазкур турдаги маҳсулотни етказиб бериш қисқаргани ҳам бодринг нархи ўсишини рағбатлантирди. Бу ҳавонинг кескин совуқ келиши сабабли иссиқхоналарда бодринг пишиши тезлиги сезиларли даражада пасайиб, фермер хўжаликларида етарли ҳосил тўпланмагани билан боғлиқ.

Қайд этиш жоизки, айни дамда Украина иссиқхона бодринги ўтган йилнинг апрель ойи бошига нисбатан ўртача 1,6 баробар қимматроқ сотилмоқда.  Шу билан бирга, бозордаги асосий иштирокчиларнинг аксарияти ушбу сегмент нархларининг навбатдаги ўсиши вақтинчалик ҳодиса бўлиши мумкин, деган фикрда. Жорий ҳафта бодринг етиштириладиган асосий ҳудудлардан маҳсулот етказиб бериш яхшилана бошлади, илиқ об-ҳаво бошланиши билан маҳаллий иссиқхона комбинатларида бодринг ҳосили кучаяди, бу эса ўз навбатида, ушбу сегментдаги сотиш нархлари пасайишини рағбатлантиради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин